IUT талабалари Microsoft маҳсулотларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар

23 ноябрь

Ахборот технологиялари бозоридаги етакчи компанияларидан бири “Microsoft” Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига ўзининг лицензияли дастурий таъминот ҳамда ишланмаларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратди.

“Microsoft” компанияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) маъмуриятига “Microsoft Imagine”нинг 1000 дона ваучерини топширди. Қайд этамиз, “Microsoft” компанияси мана уч йилдирки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун ўзининг ечимларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этмоқда.

“Microsoft Imagine” (аввалги номи DreamSpark) — Microsoft корпорациясининг дастури бўлиб, унинг доирасида талабаларга ва аспирантларга дастурий таъминотларни яратишда фойдаланадиган воситаларни бепул тақдим этади. Дастлабки даврда дастур олий ўқув юрти талабаларига мўлжалланган эди, лекин ҳозирда ундан юқори синф ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар ҳам фойдаланмоқдалар. Мазкур дастур дунёнинг 80 ортиқ мамлакатларида мавжуд.

Ушбу ташаббус доирасида IUT талабаларига “Windows” операцион тизимидан, “Microsoft Azure”, “Visual Studio”, “SQL Server”, “Xamarin” ва бошқа дастурий таъминотлардан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, “Microsoft Imagine” дастури амалий машғулотларга ҳам йўл очадики, унинг ёрдамида талабалар ўзларининг малакаларини ошириб олишлари мумкин.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти ҳамкорлик ҳамда ўз дастурий таъминотларидан  беғараз фойдаланишга имконият яратганлиги учун “Microsoft” компаниясига ўз миннатдорлигини билдиради. Умид қиламизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Microsoft” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик узоқ давом этади ҳамда келажакнинг етакчи IT-мутахассисларини етиштириб беришда ўз ҳиссасини қўшади.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr