Валерий Цепкало “Электрон ҳукумат” ва инновацион иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди

04 декабрь

2017 йилнинг 4 декабрь куни Юқори технологиялар парки (ЮТП, Беларусь) асосчиси ҳамда собиқ раҳбари Валерий Цепкало Ўзбекистондаги давлат органлари вакиллари билан учрашди.

Валерий Цепкало — беларуслик дипломат ва бошқарувчи, Юқори технологиялар парки (Беларусь) асосчиси. Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) битирувчиси. Юридик фанлари номзоди. Беларуснинг АҚШ ва Мексикадаги (1997-2002 йиллар) собиқ Элчиси, 2005 йилдан 2017 йилгача Юқори технологиялар паркида директор лавозимида ишлаган.

В.Цепкало АКТ вазирлиги ҳамда БМТТДнинг “Самарали давлат бошқаруви ҳамда рақамли трансформация ривожланишига кўмаклашиш” қўшма лойиҳасининг қўллаб-қувватланиши ёрдамида юртимизда 8 кунлик ташриф билан келди.

В.Цепкало Ўзбекистонга АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқни фаол ривожлантириш ва шакллантириш шароитлари, жумладан, яқинда ташкил этилган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Валерий Цепкало давлат органлари вакиллари билан ўтган учрашувда “Электрон ҳукумат”нинг устунликлари ва ривожланиши ҳамда инновацион иқтисодиётнинг ташкил этилиши тўғрисида гапириб берди.

Яқинда Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Унинг фикрича, янги вазирлик ҳаётнинг ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларига янги технологияларни жорий этиш билан шуғулланиши керак. У яна шуни қайд этдики, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” маркази резидентлари дастурий таъминотлар, мобиль иловалар ва бошқаларни ишлаб чиқаришлари лозим.

Юқори технологиялар паркини ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашаркан, Валерий Цепкало муваффақият учта нарсага қурилишини қайд этди. Бу таълим, таълим ва яна таълим. Унинг қўшимча қилишича, Юқори технологиялар парки резидентлари турли тренинглар ўтказиб ёки таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаб ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин.

Учрашув давомида В.Цепкало барча саволларга батафсил жавоб берди.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr