“Ўзбектелеком” АК амалиёт ўташ дастури тақдимотини ўтказди

19 декабрь

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар учун “Ўзбектелеком” АК амалиёт ўташ дастури тақдимоти ўтказилди.

«Ўзбектелеком» - АК бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш бўйича хизматларни, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференцалоқа хизматларини, CDМА-450 ва GSM стандартида мобиль алоқа каби хизматларни тақдим этади.

“Инфотизимлар” компаниясининг IT-мутахассислари рекрутинги бўйича менежери Жазгул Байматова қайд этди: “Компания нафақат ажойиб имкониятга эга ва бутунлай янги форматдаги ёшлар дастурини, балки амалиёт ўтадиганларга иш ва ўқишни уйғунлаштирган ҳолда олиб бориш имкониятини тақдим этмоқда. Талабалар нафақат ҳар томонлама билим ва тажрибаларга эга бўлиш, балки «Ўзбектелеком» АК асосий лойиҳаларида иштирок этиш, мазкур янги тажрибалари ҳақида дўстлари ва танишларига сўзлаб беришдек ажойиб имкониятга эга бўладилар”.

Компания ижроия аппаратининг вакиллари, “UZMOBILE” ва “Инфотизимлар” филиаллари ходимлари малака оширишнинг барча дастурлари тўғрисида: буюртма бериш учун нима қилиш лозимлиги, саралаш жараёнининг қандай ўтиши, талабгорларга қандай талабалар бўлиши, АК “Ўзбектелеком”да малака ошириш нима бериши ва бошқалар тўғрисида батафсил сўзлаб беришди.

Талабалар кадрлар резервига тушиш ҳамда компаниядаги кейинги карьера фаолияти тўғрисида, шунингдек, ёш мутахассислар учун мавжуд имтиёзлар тизими имкониятлари тўғрисида билиб олишди.

Тақдим этилган барча дастурлар доирасида компаниянинг ментор-ходими ҳар бир талаба билан ишлайди, бу эса тингловчиларнинг салоҳиятини янада оширади.

IT-технологиялар, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, компьютер ва дастурий муҳандислик, ахборот хавфсизлиги каби соҳаларда “Become a developer” амалиёт дастури ўтказилади.

Шуни таъкидлаш керакки, амалиёт дастурлари талабаларга "Ўзбектелеком" АК ва унинг филиалларининг асосий лойиҳаларида ўз билим ва кўникмаларини амалга ошириш - муаммоларни ҳал қилиш учун янги ғоялар олиш имконини беради. Малака оширувчилар “UZMOBILE” ва “Инфотизимлар” филиалларининг барча муҳим лойиҳаларида 3 ойдан 6 ойгача иштирок этади.

Дастурлар мослашувчан иш режасини тақдим этиб, талабаларга ҳам ўқиш, ҳам ишлаш имконини беради. Амалиёт вақтида иштирокчилар иш ҳақи оладилар, иш берувчида CVларни тўлдириб оладилар, шунингдек, “Ўзбектелеком”нинг жамоасига аъзо бўлиш ва маҳаллий телекоммуникацияларни ривожлантириш учун ҳисса қўшиш имкониятига эга бўладилар.

Учрашув якунида компания вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг барча саволларига батафсил жавоб беришди.

 

 

 

 

 

 

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr