Беларуслик мутахассис муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича билимлари билан ўртоқлашди

25 декабрь

Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети “Иқтисодиёт кафедраси” мудири Владимир Пархименко Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Учрашув чоғида у Беларус Юқори Технологиялар Паркини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Ушбу парк Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик IТ-кластерлардан биридир. Парк резидентлари бутун дунёга таниқли бир қанча IТ-лойиҳаларни ишлаб чиқишган. 

Владимир Пархименконинг қайд этишича, Парк резидентларининг маҳсулотларидан бири – “War of Tanks” онлайн ўйинидир, “Viber” бепул қўнғироқлар иловаси ва бошқалар.

Унинг маълумотларига кўра, Юқори Технологиялар Парки ходимларининг 35 фоиздан ортиғи Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетини битирган. 

Пархименко шунингдек, мазкур жараёнга тадқиқотлар олиб бориш учун хусусий йирик IТ-компанияларни жалб қилиш каби масалаларга эътибор қаратди.

Беларуслик мутахассис шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Унинг фикрига кўра, стартап асосчилари кучсиз ва келажаги йўқ ғоялардан воз кечиш учун энг аввалдан ғояга юқори талаб қўйиши керак. У стартаплар учун 10 та савол-фильтр ҳақида сўзлаб берди, бу стартаплар асосчиларига ўз лойиҳалари қанчалик муваффақиятли бўлишини аниқлаш имконини беради.

Хусусан, Владимир Пархименко стартап лойиҳаси учун бизнес моделларини ишлаб чиқиш, лойиҳани монетизация қилиш учун моделлар ва бошқалар ҳақида ўз билимлари билан ўртоқлашди

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr