Қабул бўлимининг талаблари

 

2017-2018 ўқув йилининг қабул режаси

1. Факультетлар (йўналишлар) ва талабалар сони

Компьютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг (SOCIE)

  • 300 нафар талаба қабул қилинади (290 нафар талаба контракт-тўлов асосида ва 10 нафар талаба - Асосчилар грантлари асосида*)

Логистика (SOL) 

  • 100 нафар талаба қабул қилинади.

2. IUT да кимлар ўқиши мумкин?

  • Юртимизда ёки чет элда лицей ёки коллежни муваффақиятли битирган ёшлар
  • 2016-2017 йилги ўқув йилининг битирувчилари
  • IELTS ёки TOEFL IBT гувоҳномасига эга бўлган абитуриентлар

3. Инглиз тилидан билим даражаси

Компьютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг (SOCIE)

  • IELTS: камида 5.0 балл ёки TOEFL IBT: камида 50 балл

Логистика (SOL)

  • IELTS: камида 6.0 балл ёки TOEFL IBT: камида 75 балл

4. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари

Имтиҳондан олдинги оралиқ текширув – 2017-йил 19-июль

IUTга кириш имтиҳон куни – 2017-йил 20-21-июль

Фанлар (SOCIE учун): математика ва физика

Фанлар (SOL учун): математика

Имтиҳон саволлари Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг олий таълим стандартлари асосида тузилган.

Ҳужжат топшириш жараёни:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ҳужжат топшириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

1. IUT веб-саҳифаси орқали он-лайн рўйхатдан ўтиш

2. Қуйидаги ҳужжатларни сканердан ўтказиб, PDF ёки JPEG шаклида тақдим этиш:

а. IELTS ёки TOEFL сертификати (талаблар юқорида келтирилган) (Намуна)

б. Паспорт копияси ёки яшаш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат. (Намуна)

в. Диплом лицей/коллеждан ёки тамомлаши ҳақидаги маълумотнома. (Намуна)

г. Расм - 3.5х4.5см (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим).

д. 086-формасидаги тиббий маълумотнома (Намуна)

Электрон почта орқали юборилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.  Барча ҳужжатлар 10 июль куни соат 17-00 га қадар топширилиши шарт.

2017 – 2018 йй. қабул ва имтиҳон кунлари жадвали**

Жараёнлар

Кунлар

Қўшимча маълумотлар

Рўйхатдан ўтиш

17.04 ~ 10.07

  • (SOCIE) учун: IELTS камида 5.0 балл ёки TOEFL IBT камида 50 балл
  • Логистика (SOL) учун: IELTS камида 6.0 балл ёки TOEFL IBT камида 75 балл

Имтиҳондан олдинги оралиқ текширув

19.07 (Чоршанба)

 

Кириш имтиҳон куни

20-21.07 (Пайшанба-жума)

  • (SOCIE) учун: Математика ва Физика фанлари бўйича
  • Логистика (SOL) учун: Математика фани бўйича

Имтиҳон жавоблари эълон қилинади

9.08 (Чоршанба)

 

Тўлов муддати

10.08 ~ 28.08

  • Ўқиш учун тўловни амалга ошириш

Ўқув йили бошланиши

11.09 (душанба)

 

*Қабул ва имтиҳон саналари ўзгариши мумкин.

* Контракт асосида ўқиш имкониятига эга бўлмаган абитуриентларгина грант асосида ўқишни танлашлари лозим. шу билан бирга грант асосидаги ўқишни танлаган абитуриентлар контракт асосида ўқиш ҳуқуқидан воз кечадилар. Бу қоидага фақатгина Жанубий Кореядаги Инҳа университети ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча маълумот учун, биз билан admissions@inha.uz манзили ёки +998 71 289-99-99 (ички.:0401) телефон рақами орқали боғланинг.

 

 

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr