Профессор Парк Женам: Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ишлаш мен учун шараф

17 ноябрь

Жанубий Кореянинг Инҳа университети ўз тарихида илк бор, халқаро миқёсда Ўзбекистонда расман ўз филиалини ташкил этганлиги барчамизга маълум. Шунинг учун ҳам Кореянинг Инҳа университети Тошкент шаҳрида ташкил этилган филиалининг таълим жараёнини қаттиқ назорат остига олган. Ҳозирги кунга келиб университетимиз фахри ва энг асосий таянч нуқтаси бу - дунёнинг машҳур университетларида таҳсил олган, жанубий кореялик, америкалик, франциялик, болгария ва бир қатор бошқа мамлакатлардан келиб, талабаларга сабоқ бераётган профессорларимиздир.

Бугун ана шундай профессорларимиздан бири Парк Женамдан интервью олганмиз, улар биз билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида олиб бораётган иш фаолиятлари ва таассуротлари билан ўртоқлашадилар.

Савол: Профессор Парк, ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот берсангиз?

Мен 1960 йил Кореяда тавваллуд топдим, ёшлигимдан математика фанининг сеҳрли оламига мафтун бўлганман. Жанубий Кореянинг Инҳа университетида бакалавриатни тамомлаб, Соганг университетининг магистратурасига топширдим, сўнг PhD бўйича АҚШ нинг Айёва штатида таҳсил олдим. 

Савол: Сўнгги йилларда эришган ютуқларингиз ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз?

Сўнгги 32 йил ичида, вақтимни математиканинг алгебра фанини ўрганиб чиқишга сарфладим. Математика фани ва унинг тарихини ўрганиб, 70 дан ортиқ мақолалар чоп этирдим. Чоп этилган илмий ишларим талаба ёшларимизга математика фанини янада енгилроқ ва чуқурроқ ўрганишларига ёрдам бериши шубҳасиз. Бундан ташқари, талаба ва ёш олимлар учун турли хил конференция ва семинар дастурлар ташкил этиб келмоқдаман. Шу жумладан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан қўшимча қадимий математика фанидан дарс соатларимиз бор, қадимий математика фанида сизларнинг ватандошингиз Ал Хоразмий қолдирган қўл ёзмалар ва  илмий ишларни алоҳида ўрганиб чиқамиз, бу эса ўз ўрнида  фахр ҳиссини уйғотади.

Савол: Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ишлашнинг сизга энг ёққан томонлари нимада?

Менга Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ишлаш асосан икки сабаб туфайли жуда мақул келди. Биринчиси, университетдаги дўстона муносабат ва  талабаларнинг билимга бўлган тиришқоқлиги. Бир йил давомида эришилган ютуқлар жуда салмоқли, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билим  жиҳатдан Кореянинг Инҳа университети талабаларидан ҳеч ҳам кам эмас. Талабаларга яратилган шарт-шароитлар, ёшлардан фақат ўқиш ва янгиликлар ихтиро қилишни талаб қилади, холос. Бундан ташқари қуёшли ўлкангизни табиати ва ноз-неъматлари мени ўзига ром этди. Тўрт фаслнинг мужассамлиги Ўзбекистон жаннатмакон ўлка деб бежиз аталмаслигини яна бир бор исботлади.

Савол: Талабалар учун ташкил этаётган Ал- Хоразмий ва қадимий математика  тўғрисидаги семинар дастурингиз тўғрисида батафсил сўзлаб берсангиз?

Ал-Хоразмий алгебра фанининг отаси ҳисобланади. Шундай буюк олим яшаб ўтган ватанда эканлигимдан илҳомланиб, талабалар учун қўшимча семинар дарслар ташкил қилдим. Ахир бежизга айтишмайдику “Ўтмишсиз келажак йўқ” деб.

Савол: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига ўқишларида янада кўпроқ мувоффақиятларга эришишлари учун тилак ва таклифларингиз бўлса марҳамат.

Ҳозирги аср ғоялар асри, бир неча йиллар аввал тасавурга сиғмайдиган нарсалар бугунги кунга келиб реал ҳаётий воқеликка айланиб бормоқда. Бизнинг мақсад талабаларга кучли интизом билан адолатли билим бериш. Шундай экан, талабаларимиз қунт билан билим олиш билан бир қаторда уни ҳаётда, амалда қўллай олиш йўллари ҳақида ҳам ўйлашларини истардим. Ва ўйлайманки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида таҳсил олаётганликларидан биз каби улар ҳам бениҳоя мамнундирлар.

Профессор Парк Женамнинг дарсидан лавҳалар

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr