ЛЮДОВИК АРНАУД: Ўзбекистонда бой тажриба орттирдим!

22 сентябрь

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2014 йилда очилган бўлишига қарамасдан, ўтган қисқа фурсат ичида катта муваффақиятларга эришмоқда. Мазкур университетининг бошқа университетлардан устун томонларидан бири - бу талабаларни ўқитиш бериш учун хорижлик профессорларни таклиф қилиш ва ёшларни дунё стандартлари бўйича ўқитишдир. Ана шундай профессорлардан бири Людовик Арнаудни суҳбатга тортдик.

Савол: Ўз ҳақингизда маълумот берсангиз?
Людовик Арнауд: Мен Францияда таваллуд топганман. Ҳозир 33 ёшдаман. Франциянинг Тулуза шаҳрида физика фани бўйича олий маълумотга эга бўлдим. Магистратурани 2006 йил тамомладим ва физика фанларидан докторлик диссертациясини 2009 йил муваффақиятли ҳимоя қилдим. Тошкентга 2014 йил келдим ва биринчи босқич талабаларига физика фанидан сабоқ бера бошладим. Шу нарсани алоҳида қайд этишни истардимки, физика фанидан маърузалар ўқиш - бу ҳаётимдаги энг лаззатли дақиқалардан биридир.

Савол: Сўнгги муваффақиятларингизни санаб ўтсангиз.
Людовик Арнауд: Мен 2014-2015 академик йилида 100 дан ортиқ талабаларга маърузалар ўқидим. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ишлаш жуда қизиқарли, лекин шу билан бирга осон бўлмади. Баъзида бир пайтнинг ўзида бир нечта топшириқларни бажаришга тўғри келди. Мен бу ерда ўтган давримда кўп нарсаларни ўргандим ва ўз устимда қаттиқ ишладим. Шуниси диққатга сазоварки, бир пайтнинг ўзида ҳам профессор, ҳам талаба бўлдим. Мен жуда бахтлиман, чунки Тошкент шаҳридаги Инҳа университети менга катта ишонч билан физика фанидан маърузачи лавозимини берди.

Савол: Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида нимадан таъсирландингиз?
Людовик Арнауд: Бир нарсани алоҳида таъкидлаган бўлардим – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида мен бир нарсага жуда қойил қолдим. У ҳам бўлса бу ердаги ҳалол ўқитиш тизимидир. Коллеж ва лицей битирувчиларини ўқитиш жуда қийинлигини ҳар биримиз яхши биламиз. Лекин, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ҳалол ўқитиш тизими ушбу қийинчиликни енгишда ўз хизматини кўрсатмоқда. Мен физика фанига қизиқмаган талабаларга алоҳида эътибор кўрсатишга ҳаракат қиламан. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, семестер сўнгида ҳар бир талаба физика фанига катта қизиқиш кўрсатиб, юқори баҳолар олишга ҳаракат қилишди. Ва бу мени ҳайратлантирди. Бу мисолнинг ўзи ҳам Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ҳақиқий билимли ёшлар кирганини кўрсатади. Илмга чанқоқ йигит-қизларга сабоқ бериш ҳамиша инсонга илҳом бағишлайди.

Савол:  Шу ўринда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
Людовик Арнауд: Ҳар бир университет ўзига хос талабаларга эга. Албатта, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ҳар бир талабаси жуда ўқишга чанқоқ ва улар ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланган ҳолда ахборот технологияларга оид фанларни чуқур ўрганишга интилишмоқда. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабалари келажакда АКТ соҳасида етакчи муҳандис бўлиб, Ўзбекистон Республикаси равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонаман. Бундан ташқари талабалар физика фанига бутун вужудлари билан берилиб кетишлари мени ажаблантиради. Мен физика фанини кўп йиллардан бери ўқитиб келмоқдаман ва шуни таъкидлиб ўтишим керакки, физика фани ҳар биримизни қизиқтира оладиган фанларда биридир. Ушбу фанда ҳаётга оид жуда кўп маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шунинг учун, ҳар бир маърузанинг сўнги дақиқаларида камида 5 нафар талаба келиб, турли саволлар беришарди ва бу нарса ҳам уларнинг билимга чанқоқликларидан дарак беради.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари жуда ҳам меҳрибон ва улар менга маҳаллий ҳаётга кўникишда жуда катта ёрдам беришди. Мен уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Савол: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига тилакларингиз?
Людовик Арнауд: Агар талаба келажакда етакчи АКТ муҳандиси бўлишни истаса, у жуда ҳам чуқур ўқиши лозим. Агар талаба билимга чанқоқ бўлса, келажакда қўйган мақсадларига эришиши осон кечади. Ҳаётда ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. Бир вазиятда жиддий бўлишлари талаб қилинса, бошқа вазиятда эса шошилмай, секин қарор чиқаришлари мумкин. Лекин шуни унутмаслик керакки, келажакда машҳур ва етакчи муҳандис бўлиш учун ўз устида қаттиқ меҳнат қилиш керак. Ана шундагина ўз олдига қўйган барча ниятларига, мақсадларига етишишади.

- Суҳбатингиз учун раҳмат!

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr