КАНГ САНГ ГИЛ: Ўзбекистонлик ёшлар келажакда АТ соҳасида етук мутахассис бўлишларига ишончим комил

09 сентябрь

Ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ фақат олий билим беришни ўз олдига мақсад қилган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларга сабоқ бериш учун хорижлик етакчи профессор домлаларни жалб қилди. Бунинг натижасида ўғил-қизлар дунёдаги энг кучли устозлардан сабоқ олишмоқда. Ана шундай профессорлардан бири Канг Санг Гилдир. Биз малакали устоз билан учрашиб, суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.


Савол: Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз? 
КАНГ САНГ ГИЛ - Мен 1965 йил Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида таваллуд топганман. Samsung компаниясига тегишли “Sungkyunkwan” университетида бакалавр дипломини олиб, АҚШнинг “Colombia” университетида магистирликни ёқлаганман. Сўнг “Syracuse” университетида “Электр муҳандислиги” бўйича докторлик унвонига эга бўлганман. 2002 йили она ватанимга қайтиб, “Kaist”да тадқиқот олиб борувчи профессор лавозимида меҳнат қилганман. Фаолиятим давомида “Suwon” университетига тўлиқ иш кунига дарс бериш учун таклиф этилганман. Икки йилдан сўнг эса Инҳа университетига ўтганман.


Савол: Сўнгги ютуқларингиз тўғрисида тўхталиб ўтсангиз.
КАНГ САНГ ГИЛ - Сўнгги ютуқларимдан бири деб SCIE учун ёзган илмий ишимни кўрсата оламан. Илмий ишим “Профайллардан унумли фойдаланиш” мавзусида эди. Корея ҳукумати томонидан ажратилган ёш тадқиқодчилар грантини ютиб олганим - менинг яна бир омадим бўлди. Мазкур грант орқали илмий изланишларим учун талаб этиладиган барча харажатларни ўзим қоплай олдим. Илмий тадқиқодимиз халқаро даражада муҳим аҳамиятга эга бўлган “Сунъий тафаккур” ҳақида бўлгани учун жаҳонга машҳур “Airbus” компанияси томонидан молиялаштирилди. Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад самолётни учувчисиз видео назорат орқали бошқаришни йўлга қўйиш эди. Яна бир тадқиқодимиз 3 ўлчовли оркестр тизимини яратиш бўлди. Бу мусиқа ишқибозларига ажойиб имконият яратиб беради. 


Савол: Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида олган тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз.
КАНГ САНГ ГИЛ - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети менга жуда катта тажриба мактаби бўлди. Бу мен учун учинчи марта хорижлик талабаларга дарс бердим. Талабалар ўқишга жудаям қизиқувчан. Ўз устида тинимсиз меҳнат қиладиган талабалар келажакда бошқа тенгқурларига ўрнак ва Ўзбекистоннинг ифтихори бўла олишига ишонаман. Шу ўринда ўзбекистонлик талабалардаги қойил қолган қуйидаги хусусиятларни санаб ўтмоқчийдим: улар ўз устида мустақил ишлашни хоҳлашади, дастурлашда жудаям талабчан, янгиликларга чанқоқ ва энг муҳими АТ соҳасига қизиқишлари баланд. 


Савол: Ўзбекистонда яшаш оилангизга ёқдими?
КАНГ САНГ ГИЛ - Оилам Ўзбекистонинг об-ҳавоси, ширин мевалари, меҳмондўст халқидан жуда миннатдор. Бу инсон учун энг муҳим эҳтиёжлардан бири ҳисобланади, албатта. Шарқ миллатига мансуб бўлган урф-одатларимизда ҳам ўхшашликлар бор. Ўзбекистода яшаш менга ва менинг оиламга жуда мақул келди.


Савол:  Ўзбекистонлик талабалар билан кореялик талабаларининг фарқи нимада?
КАНГ САНГ ГИЛ - Энг юқори балл олаётган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларининг меҳнаткашликлари, илмга бўлган чанқоқликлари билан Жанубий Кореянинг Инҳа университети талабаларидан ажралиб туришади. Мазкур ёшлар келажакда АТ соҳасида етук мутахассис бўлишларига ишончим комил. 


Савол: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига таклифларингиз...
КАНГ САНГ ГИЛ - Мустақил равишда ўз устида ишлаш АТ соҳасида юқори даражага эришмоқчи бўлганлар учун жуда муҳим омил ҳисобланади. Ҳар бир профессор дарс олдидан E-class орқали лекция дастурларини юклашади, бу эса талабага ҳали ўтилмасдан туриб мазкур мавзу билан танишиб чиқишга имкон беради. Талабалар шулар асосида пухта тайёргарлик кўриб дарсга киришса, қандай савол беришни олдиндан билишади. Бу олтинга тенг вақтни тежашга ва фақат мавзу бўйича ишлашга имкон беради. Яна бир маслаҳатим уй вазифаларини кўчирмаслик. Талаба энг аввало мавзуни ўзи англаб олиши зарур. Агар кўчирмачилик қилса - у ҳеч қачон юқори савиядаги билимга эга бўла олмайди.
- Суҳбатингиз учун раҳмат!

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr