Нуруддин Иминохуновдан 2015 йилги Ёзги мактаб таассуротлари

20 август

2015 йилнинг 14 август куни Жанубий Кореянинг Инҳа университетида талабалар учун тайёрланган Ёзги мактабнинг расмий ёпилиш маросими ўтказилди. Ёзги мактаб дунёнинг турли бурчагидан келган талабаларга корейс тилини янада мукаммал эгаллашлари учун ҳамда Корея маданияти ва таълим стандартлари билан яқиндан таништиришга имконият яратди.

Биз иккинчи курс талабамиз Нуриддин Иминохуновдан 2015 йилги Ёзги мактаб таассуротлари билан ўртоқлашишларини сўрадик.

Савол: Корея республикасидаги Инҳа университети томонидан ташкил этилган Ёзги мактаб сизда қандай таассурот қолдирди?

Инҳа университетининг Ёзги мактаби бизга унутилмас тажриба ва 60 га яқин турли давлатдан 300 га яқин янги дўстлар орттиришга ёрдам берди.                     

Савол: Нима учун Ёзги мактаб дастурида иштирок этишга қарор қилдингиз?

Мен ва дўстим М.Каримов “Software Contest” танловида биринчи ўринни қўлга киритганимиздан сўнг, бизга университет томонидан Ёзги мактабда иштирок этиш учун грант ажратилди. Дўстим билан бундай имкониятга эга бўлганимиздан бошимиз осмонга етди ва биз Жанубий Кореяга учиб кетдик. Мен фурсатдан фойдаланиб Корея республикасидаги Инҳа университетига ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Дастурда иштирок этишдан аввал биз унинг қанчалик мароқли ва фойдали

Савол: Ёзги мактаб дастуридан орттирган тажрибангиз?

23 кун давом этган дастурнинг ҳар бир куни биз учун унутилмас билим манбаи ва тажрибага бой бўлди. Биз 30 соатдан ортиқ турли фанлардан маърузалар тингладик. Шахсан ўзим Корея маданияти, Келажак учун замонавий ахборот технологиялари ва “Global Business English” дарсларида мароқ билан иштирок этдим.

Корея маданияти курси ўз ичига Корея миллий либослари, K-Pop рақси ва гуручли пирог тайёрлаш дарсларини қамраб олган. K-Pop рақс тўгарагига қатнашишдан аввал ўзимда рақсга бўлган қобилиятимни ҳис қилмаган эканман. Дарслар давомида ўз қобилиятим билан жуда яхши натижаларни намойиш қилдим ва менга

Биз “Global Business English” курсларида инглиз тилини бизнесда ишлатиш услублари ва иборалари, миллатларнинг маданият жиҳатдан фарқлари, музокаралар олиб бориш йўл-йўриқларини ўргандик. Ўқув дастуримиз сўнгида, биз гуруҳларга бўлиниб, ўз маҳсулотимизни қандай қилиб бозорга олиб чиқишимизни ва уни маркетинг изланишлари асосида қандай қилиб сотишимизни намоён қилдик ва бундан ҳатто 5-40 АҚШ доллари фойда ҳам олдик.

60 га яқин мамлакатлардан келган дўстларимизга Ватанимиз ҳақида, унинг бой ўтмиши ва ривожланиб бораётган келажаги, ўзбек миллатининг дунёга машҳур меҳмондўстлиги ҳақида гапириб бердик. Улар бизнинг юртимизга жудаям қизиқиб  қолишди.

Савол: Дастурдан қандай фойда орттирдингиз?

Мен 5 та қўшимча кредит соҳиби бўлдим, бу ўз навбатида университетни тамомлаётганимда жуда фойдали бўлади. Бундан ташқари унутилмас хотиралар, халқаро миқёсдаги дўстлар давраси, рақсга бўлган меҳр ва ёғочли чўпчаларни тўғри ишлатиш қобилияти мен билан бирга қолади.

Савол: IUT нинг бошқа талабаларига ҳам Ёзги мактабда иштирок этишни маслаҳат берган бўлармидингиз?

Албатта, барча Ватанимдаги тенгқур дўстларимга маслаҳат берган бўлардим, сабаби бир олам қувончли таассуротлар, Корея халқининг маданияти ва тилини ўрганиш учун бу жуда яхши имконият деб биламан.

Ёзги мактаб дастурида иштирок этишим, кўп йиллик тарихга ва ўз мавқеига эга бўлган Инҳа университетини ўз кўзим билан кўришим, олдимга қўйган мақсадимни ва нима учун айнан АТ соҳасини танлаганлигимни янада равшан англашимга ёрдам берди. Ўқиш давомида олаётган назарий ва амалий билимлар қўлланмаси ҳақида тўлиқ таассуротга эга бўлдим. Эндиликда мен нима учун ва нимани ўрганишим кераклигини аниқ биламан. 

Ёзги мактаб ҳақида маьлумот

Мавзуга оид хабарлар:

#iut_summerschool

http://eng.inha.ac.kr/intro/news_view.asp?pIdx=819&pGroup=31 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr