Фотиҳ Ризқхўжа: Бу - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва менинг умумий ютуғимиз!

02 декабрь

Биз таълим гранти соҳиби Фотиҳ Ризқхўжа билан махсус суҳбат қуришга қарор қилдик. Бундан кўзланган асосий мақсад талабамизни ёшларга ўрнак сифатида кўрсатиш, уларда ҳам барча шарт-шароитлар мавжуд эканлигини яна бир бор эслатиш, меҳнат қилишда ва мақсад сари дадил қадамлар ила олға босишда омадлар тилаб қолишдан иборатдир.

-          Келинг, суҳбатимизни ўзингизни таништиришдан бошласак.

Ф.Ризқхўжа: Мен 1996 йил, 7 октябрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида таваллуд топдим. Бошланғич таълимни 221-сонли мактабда олдим. Сўнг ўқишимни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия лицейида давом эттирдим.

Оилада 3 нафар фарзандмиз, отам пенсияга чиққанлар, онам эса уй бекасилар. Катта акам грант асосида Тошкент халқаро Вестминстр университетини битирганлар, ҳозирда Москва шаҳрида магистрлик бўйича таҳсил олаяптилар. Укам Ахборот технологиялари лицейида ўқийди.

Менинг қизиқишимга келсак, мактабдаги ўқувчилик давримда тасвирий санъат бўйича шахсий кўргазмам бўлиб ўтган. Фаоллигим туфайли лицейда мени Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракатининг раиси этиб тайинлашган. Бундан ташқари, компьютер технологиялари ва дастурлашга жуда қизиқаман.

-          Университетга кириш учун тайёргарлик кўрган вақтларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

Ф.Ризқхўжа: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошида Тайёрлов курслари  ташкил этилганлиги тўғрисида акамдан хабар топдим ва ўқиш учун ҳужжатларимни топширдим. 6 ойлик ўқув дастури давомида математика ва физика фанларидан пухта билим олдим, олган билимим келажагим учун мустаҳкам пойдевор бўлди, десам ҳам бўлади. Шунга қарамасдан, университетда ташкил этилган шароитдан фойдаланиб кечгача дарс тайёрлар ва ўз устимда тинимсиз ишлардим. Курсимиз давомида дўстларим билан биз ўзимизни ҳудди Тошкент шаҳридаги Инҳа университети  талабаларидек ҳис қилардик. Бу йил нафақат мен учун балки, мен билан бирга Тайёрлов курсларида ўқиган дўстларимга ҳам омадли келди. Кўпчилиги ҳозирда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси, қолганлари бошқа нуфузли олийгоҳларда таҳсил олишмоқда. Мен ҳам Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтдим.

-          Қандай қилиб, Жанубий Кореянинг Инҳа университети томонидан ажратилган таълим гранти соҳибига айландингиз? 

Ф.Ризқхўжа: Энг аввало, фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмуриятига йўл-йўриқ кўрсатганлиги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Иқтисодий шароитим туфайли Инҳа университетида ўқишни давом эттира олмаслигим ҳақида айтган эдим, улар мавжуд грантлар ва бу учун билим, меҳнат талаб этилишини айтишди ва мен “Global Korea Scholarship” дастурига ўз номзодимни топширдим. Дастур икки босқичда ўтказилди: биринчиси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан номзодлар орасидан танландим ва NIIED (National Institute of International Education) қўмитасига тавсия этилдим. Номзодларни саралаш жараёни жуда узоқ бўлди, лекин мен умидсизликка тушмасликка ва янада кучлироқ ҳаракат қилишга интилдим. Натижада эса кўриб турганингиздек мен  бахтли талабалар қаторига қўшилдим.  

-          Сиз каби омадга эришиш ҳамда Инҳа университети томонидан ажратиладиган грантлар соҳибига айланиш учун тенгқурларингизга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?

Ҳужжатларимни топширишимдан аввал менда иккиланиш, ишончсизлик ҳисси мавжуд эди, иккиланиш - бу бизнинг энг асосий душманимиз эканлигини аниқ билсам ҳам. Шунинг учун мен барча билимга чанқоқ ёшларни ўз куч ва билимига ишонишини, мақсад сари сабр-тоқат билан боришларини тилаб қоламан.

Бундан ташқари, ақлан ва жисмонан етуклик сари интилиш ҳам жуда муҳим. Фақат билим олиш билан чекланмасдан, уни бошқаларга ҳам ўргатиш керак. Ҳамиша фаол бўлиб, ҳақиқий йўлбошчилик (лидерлик) жиҳатларини ривожлантириш лозим деб ҳисоблайман.

Ва ниҳоят, сабр-тоқат! Бежиз халқимиз: “Илм излаш, игна билан қудуқ қазишдек гап”, -  дейишмас экан. Билим олиш энг аввало ўзимизнинг келажагимиз учун пойдеворлигини тушунсак – сабр-тоқат бизга доимий ҳамроҳ бўлишига ишонаман.

-          Суҳбатингиз учун раҳмат, Фотиҳжон!

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr