Маънавият ва маърифат мавзусидаги энг яхши мақола учун танлов

17 февраль

Мақсад

 

Ўзбекистонда маънавият ва маърифат долзарб мавзуларида ўзбек (ёки рус ва инглиз) тилларида мақола ёзиш ва тақдим этиш

Тавсиф 

 

Мақолалар миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар, халқимиз орасида Ватанга муҳаббат, айниқса ёшларни асраб-авайлаш, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш мавзуларини ўз ичига қамраб олиши лозим.

Мақола мавзуга оид, далилларга асосланган ва кенг қамровли бўлиши керак. Мақолада Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва технологик ютуқларини таҳлил қилиниши лозим.

Энг яхши мақолалар маҳаллий ва халқаро ОАВларда, илмий журналларда ва интернет сайтларида чоп этилади. Қолган мақолалар махсус тўпламда чоп этилади.

Ким иштирок этиши мумкин?

Танловда IUT талабаларигина иштирок этишлари мумкин.

Асосий талаблар

Мақолада қуйидаги мавзулар ёритилиши мумкин (аммо мавзулар чекланмаган):

Ўзбекистон аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида, Ватан, инсонпарварлик ва севги туйғуларини тарғиб этиш;

Ҳаётимиздаги миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарнинг роли ва аҳамияти;

Давлат дастурларининг асосий йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг аҳамияти, қонунлар шарҳи;

Мамлакат ривожланиши ва тараққиёти, оширилаётган ислоҳотларга ва атрофидамиздаги воқеаларга ҳамюртларимизнинг жалблик ҳиссини ошириш;

Ҳозирги хавфли ва мураккаб даврда, мафкуравий ва ахборот кураши тобора кучайиб бораётган вазиятда маънавият ва маърифат масалалари аҳамияти;

Турли мафкуравий ҳужумларга қарши ёшлар орасида иммутитетни шакллантириш;

Ҳамюртларимиз орасида масъуллик ва огоҳлик ҳисларини шакллантириш.

 

Мақолага бўлган талаблар:

Мақоланинг изоҳи (мавзунинг қисқача таснифи)

Шрифт: Times New Roman, кегль: 12

Ҳошия: чапдан, ўнгдан, тепадан ва пастдан 1”

Қатор чап томондан бир текисда ёзилсин. Хатбоши оралиғи: 1/2”. Қатор охирида сўзларни бўлманг.

Сатр оралиғи: 1.5.

Камида 3000 мингта сўз

Матн ичидаги манбага ҳаволалар: “умумий билим” деб қабул қилинмаган маълумотларга ҳавола қўйинг.

Гапдан сўнг: муаллиф(лар)нинг исми шарифи ва чоп этилган йили (саҳифа рақами)ни қўшинг. Мисол учун(Logston ва Gordon, 2011). Logston ва Gordon (2011) таъкидлашича, эришилган ютуқлар юксак эди.

Иқтибосдан (цитата) сўнг: иқтибосдан сўнг қавс ичига ёзинг ва саҳифа рақамини кўрсатинг. Мисол: “Ислоҳотлар яхши натижаларга эришишда катта роль ўйнади” (Logston & Gordon, 2011, 230-саҳифа).

Муаллифлар гуруҳи: Агар муаллифлар сони икки нафардан ортиқ бўлса, илк сафар уларни исми ва шарифини ёзинг. Кейин эса, биринчи муаллифни ва “ва бошқалар” деб ёзинг.

 

Мисол учун:

Илк мартта ёзилганда (Anderson, Ling, Jones, Himalaya, Anderson, & Ford, 2009). Иккинчи бор: (Anderson ва бош., 2009).

 

Интервью ва E-mail: (Ҳаволаларга қўшманг)

Мисол учун: (K. Bell, шахсий мулоқот, 2016-й 16-февраль).

 

7. Манбалар:

Келтирилган ҳар бир манба матнда кўрсатилиши керак.

Муаллифларнинг фамилиясини алфавит тартибида ёзинг.

Биринчи қатор чап томондан, қолган қаторлар чапдан 1/2" узоқликда бўлиши керак.

Сатр оралиғи: 1.5.

Агар муаллифлар сони 7 нафардан кўп бўлса, олти нафар  муаллифни ёзинг, уч нуқта қўйиб, муаллиф номини ёзинг.

 

8. Иқтибос (цитата):

Узун ва кўп иқтибослардан (цитата) фойдаланманг.

Кўштирноқлардан фойдаланинг (Плагиат билан шуғулланманг!)

 

Узун иқтибосларда (40 сўздан зиёд): Параграфни чапдан 1/2" узоқликда бўлсин. Сатр ораси 1,5. Кўштирноқлардан фойдаланманг.

 

Иқтибосдаги биринчи ҳарф катта ҳарфга ўзгартирилиши мумкин. Гапга қараб керакли имло белгилари қўйилади. Ҳар қандай ўзгартиришлар кўрсатилиб ўтилиши керак.

 

9. Саҳифа рақамлари ва сарлавҳалар:

 

Саҳифа рақамлари ва сарлавҳалар саҳифа юқорисида кўрсатилади.

Саҳифа рақамлари сарлавҳадан то манба бетигача кўрсатилади.

 

Баҳолаш тартиби

IUT ходимларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати ҳар бир ишни унинг оригиналлиги, ижодий ёндашув ва илмий аҳамияти бўйича баҳолайди. Иштирокчилар мақоланинг сифатига катта аҳамият беришлари керак.

 

Совға

Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ёзги мактабга бепул саёҳат (бир киши)

 

Нималар қопланади:

Тошкент-Инчеон-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта

Турар жой харажатлари

Овқат (нонушта ва кечки овқат)

Ўқуш дастури харажатлари

Дастур доирасида ташкил этилган ҳар қандай сафар харажатлари

Талабалар кичик харажатларни қоплашлари керак. Мисол учун, тиббий суғурта (50 минг сўм) ва виза харажати ($50).

 

МУҲИМ САНАЛАР:

Танловга 2016-йилнинг 20-март кунига қадар ўтиш лозим.

Мақолалар 2016-йилнинг 1-апрель куни соат 17:00 га қадар топширилиши керак.

(Эслатма: Талабалар мақолаларни rica@inha.uz ва studentaffairs@inha.uz манзилига юборинг. Илтимос, хабарнинг мавзуда “S&E” деб ёзинг).

Ғолиблар 2016-йилнинг 15-апрель куни эълон қилинади.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr