www.e-yoshlar.uz танлови

22 февраль

Тавсиф

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан e-yoshlar.uz интернет танловини эълон қилдилар.

e-yoshlar.uz интернет танловининг асосий мақсади - юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш.

IUT мақсади

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ушбу ташаббусни тарғиб этиш ва ўз талабаларини ушбу танловда иштирокини таъминлаш учун қўшимча соврин эълон қилади.

Бу эса иқтидорли талабаларини ўз иқтидорларини кўрсатиш учун туртки бўлади ва улар орасида рақобатни ҳам кучайтиради.

Танлов шартлари

Танлов жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб,  www.e-yoshlar.uz веб-сайтида эълон қилинди.  http://e-yoshlar.uz/uz/page/view?alias=about сайти орқали танлов шартлари билан батафсил танишиш мумкин.

Совғалар

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича совринли ўринларни эгаллаган ғолиблар диплом, пул маблағлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танловда ғолиб чиққан IUT талабаси Инҳа университетининг Ёзги мактабига юборилади.

Нималар қопланади:

Тошкент-Инчеон-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта

Турар жой харажатлари

Овқат (нонушта ва кечки овқат)

Ўқуш дастури харажатлари

Дастур доирасида ташкил этилган ҳар қандай сафар харажатлари

Талабалар кичик харажатларни қоплашлари керак. Мисол учун, тиббий суғурта (50 минг сўм) ва виза харажати ($50).

МУҲИМ САНАЛАР:

Танловга 2016-йилнинг 20-март кунига қадар ўтиш лозим.

Мақолалар 2016-йилнинг 1-апрель куни соат 17:00 га қадар топширилиши керак.

Ғолиблар 2016-йилнинг 30-апрель дан кейин эълон қилинади.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr