IUT талабалари мобил иловалари ярмаркасида ғолиб бўлдилар

19 июль

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида фахрли биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркаси Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Корея транспорт миллий университети (KNUT) томонидан ташкил этилди.

Ярмаркадан аввал ТАТУ ва KNUT Тошкент шаҳрида жойлашган университетлар талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицей ўқувчилари учун Android платформасига мобил иловалар яратиш бўйича курс ўтказдилар. Унда 30 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу икки ҳафталик курсни KNUT профессорлари ва талабалари ўтказдилар. Дарслар давомида улар иштирокчиларга Java дастурлаш тили асосида мобил иловалар яратишни ўргатдилар.

Курс якунига кўра иштирокчилар олти гуруҳга бўлиндилар ва улар олган билимлари асосида мобил иловаларини тақдим этишлари керак эди.

Ярмарка натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Шахзод Бохиджонов бошчилигидаги гуруҳ “Fast Cafe” иловаси билан биринчи ўринни эгаллади. “Fast Cafe” мобил иловасининг асосий мақсади фойдаланувчиларга тез овқатланиш ресторанларига масофадан буюртма бериш имконини яратиш. Иловадан маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган бўлиб, у орқали кунлик истеъмол қилинаётган колория ҳисобини олиб бориш мумкин.

Университетнинг яна бир талабаси Муҳлиса Анварованинг гуруҳи “XWING Runner” номли ўйин билан иккинчи ўринни қўлга киритди. "XWING Runner" ўйини фойдаланувчиларнинг эпчиллиги ва чаққонлигини яхшилашга кўмак беради.

Шахзод Бохиджонов шундай деди: “Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигида ўтказилган “Android иловаларини яратиш” семинарида иштирок этганимдан хурсандман. Бу семинар орқали кореялик мутахассислардан Android тизими сирларини ўргандим ва қисқа муддат ичида мен ўз гуруҳим билан “Fast Cafе” номли дастурини яратишга ҳаракат қилдик ва уддаладик. Ушбу лойиҳа билан ярмарка ғолиби ҳам бўлдик”.

“Бу курслардан мен ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим ва тажрибам ошди. Янги дўстлар орттирдим ва жамоада ишлашни ўргандим. Олган билимларим менинг келаси фаолиятим учун акс қотади деб ўйлайман,” – дейди Муҳлиса Анварова.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr