IUT талабаси Германияда ўтган ёзги мактабда иштирок этди

10 август

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабаси Нодирбек Холиқулов шу йилнинг июль ойида  Германияда ўтказилган  коинот ва ахборот технологиялари соҳасига бағишланган халқаро ёшлар мактабида иштирок этди.

Вюрцбург университети томонидан ташкил этилган ёзги мактаб дастурида  Миср, Польша, Украина, Гватемала, Германия, Ҳиндистон, Мексика, Сербия, Македония, Уганда, Чехия ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирок этдилар.

Вюрцбург университети томонидан ёзги мактабда иштирок этиш учун ажратилган грант соҳиби  Нодирбек Холиқулов Ўзбекистондан ташриф буюрган ягона вакил бўлди.

Икки ҳафта давомида мактаб иштирокчилари робот ясаш, ернинг сунъий йўлдошларини бошқариш, алоқа, халқаро коинот тизимлари ва бошқа йўналишлар бўйича назарий билимлар олдилар. Назарий билимларни эса квадрокоптерлар ясаш ва ернинг сунъий йўлдошини бошқариш, ҳамда бошқа мавзудаги амалий дарсларда мустаҳкамладилар. Мактаб иштирокчилари роботларнинг 3D суратларини яратиш бўйича ҳам иш олиб бордилар.

“Вюрцбург университетининг ёзги мактаби тадбирларга жуда бой ва қизиқарли бўлди. Ўқиш давомида алоқа ва коинот технологиялари соҳасида янги билимлар орттирдим. Маърузалар ракета ва ер йўлдошларини учириш бўйича катта тажрибага эга бўлган профессорлар томонидан ўтилди. Бу эса нафақат назарий билимлар олишга, балки мутахассисларнинг бой тажрибасини ўрганиш имкониятини яратди”, - деди Нодирбек Холиқулов.

 “Менга Европа коинотни тадқиқ этиш агентлиги (ESA) ва Европа ер йўлдоши метеорология ташкилотига ташрифимиз ҳам қизиқ бўлди. Бу ерда ташкилот вакиллари ёзги мактаб иштирокчилари учун ташкилот фаолияти ҳамда коинотни тадқиқ этиш соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича қимматли маълумотларни бердилар”, - деб қўшимча қилди Нодирбек.

“Биз, шу билан бирга, Зинсхайм шаҳридаги Автомобиль ва техника музейига бордик ва у ерда автомобилсозлик, самолётсозлик ва турли ускуналарнинг ривожланиши ҳақида маълумотлар олдик. Шу билан бирга, Concorde ва Ту-144 самолётларининг тузилиши билан танишдик”, - деди у.

“Ёзги мактаблар давомида турли мамлакатлар вакиллари билан дўст бўлдим. Биз мамлакатларимиздаги таълим тизими ҳақида суҳбатлашдик, билим ва тажрибалар алмашдик, ҳамда мамлакатлар маданияти билан танишдик. Аминманки, ёзги мактабдаги иштироким ва олган билимларим келажакдаги фаолиятимга яхши ёрдам беради”, - таъкидлади Холиқулов.

“Бугунги эришаётган ютуқларим заминида биринчи навбатда мамлакатимиз мустақиллиги туфайли ёшларга яратилган имкониятлар бўлса, иккинчидан, менинг Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида олаётган билимларим  ётади", - дейди Нодирбек сўзининг якунида.

MY5 канали Нодирбек Холиқулов ҳақида лавҳа намоиш этди:

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr