IUT талабаси Латвияда ёзги мактабда ўқиш имкониятига эга бўлди.

13 август

Ҳозир ёзги таътил бўлишига қарамай Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари хорижий давлатларнинг етакчи олий ўқув юртлари томонидан ташкил этилган дастурларда фаол иштирок этмоқдалар.

IUTнинг учинчи курс талабаси Раъно Собирова Riseba бизнес, санъат ва технологиялар Олий мактаби томонидан Латвияда ташкил этилган ёзги мактабда иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг бошида IUT Riseba Олий мактабидан архитектура ва мультимедия санъати бўйича ёзги мактабга танлов асосида талабаларни юбориш таклифини олган эди. Ёзги мактабнинг асосий  мақсади – архитектура ва мультимедия санъатини Латвиянинг кичик шаҳарлари мисолида ўрганиш эди.

Раъно Собирова қайд этилган танлов босқичидан муваффақиятли ўтди ва ёзги мактабда иштирок этиш учун грантни қўлга киритди. Ушбу дастурда Молдавия, Болгария, Беларусия, Туркия, Қозоғистон, Латвия ва Даниядан иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Ёзги мактаб иштирокчилари Латвия   давлатининг диққатга сазовор жойлари, ҳамда архитектура ва мультимедия санъати билан танишдилар. “Ёзги мактаб давомида ёзги биз Латвиянинг Рига, Юрмала, Колка, Мазирбе ва бошқа шаҳарлари ҳамда аҳоли пунктларига ташриф буюрдик. Дастурнинг охирги нуқтаси Роя шаҳри бўлди. Биз таниқли архитектор Зайга Гайле уйида бўлдик ва уй-жойлар қурилишидаги асосий тенденциялар билан танишдик”, - деди Раъно Собирова.

“Назарий дарслардан ташқари биз гуруҳларда турли лойиҳалар устида ишладик, бу эса менинг гуруҳда ишлаш ва инглиз тили кўникмаларимни янада яхшилашга имконият яратди”, - деди у.

«Мен бошқа йўналишда ўқишимга қарамасдан, менга архитектура бўйича билим олиш имконияти берилди. Ёзги мактаб дунёқаршим кенгайиши билан бирга амалий кўникмаларим ошишига кўмак берди. Мен янги дўстлар орттирдим, уларнинг маданияти ва урф-одатлари билан танишдим», - таъкидлади Собирова.

«Мен мамлакатимизнинг нуфузли университетлари қаторидан жой олган, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этиш учун ҳар томонлама шароит мавжудлигидан хурсандман. Тенгдошларимга маслаҳатим шуки, сизлар ташкил этилаётган халқаро танловлар, тадбирлар ва ёзги мактабларда иштирок этинглар ҳамда ўзингизни нимага қодир эканлингизни кўрсатинг. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида таълим олаётган ҳар бир талаба учун халқаро дастурлар доирасидаги конкурсларда қатнашиши ва ғолиб бўлиши учун ҳамма имкониятлар мавжуд.», - деди у.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr