IUT талабаси Нодира Ҳошимова Францияда таълим олиб қайтди

25 август

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетит (IUT) талабаси Нодира Хошимова Un mois en France (Францияда бир ой) танловида ғолиб қозонганидан сўнг июль ойида Францияга ташриф буюрди.

Танлов Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Lions clubs de France халқаро француз марказлари томонидан ҳамкорликда жорий йилнинг март ойида ташкил этилган эди.

Нодира Ҳошимова Францияга июль ойида ташриф буюрди. У Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Lions clubs de France ташкилоти томонидан ташкил этилган бир ойлик курсларда иштирок этди. Курсларда турли мамлакатлардан келган 42 нафар талабалар қатнашдилар. Курслар Франциянинг машҳур Ла-Боль  шаҳрида ўтказилди.

“Ташрифнинг дастлабки кунларида биз Франция пойтахти Париж шаҳри билан танишдик. Кейин эса бир неча шаҳарларга бордик ва сўнгра Ла-Боль шаҳрига келдик”, - деди Нодира Ҳошимова.

“Дарслар жараёнида ҳар бир иштирокчи ўз мамлакатларининг тақдимотини ўтказдилар. Тренинг асосан глобализация ва унга боғлиқ қийинчиликлар, жумладан, стереотиплар ва нотўғри тушунчаларга бағишланди”, - деди у.

“Биз турли мутахассислар билан учрашувларда ва конференцияларда иштирок этдик ва улар баҳс-мунозаралар билан тугади. Биз шу билан кўнгил очар дастурларда ҳам иштирок этдик. Мисол учун, биз роботлар ва инжинерлар шаҳри Нантга бордик ва шаҳарнинг ривожланиши билан танишдик. Биз яна турли семинарларда иштирок этдик, ҳамда Франция маданияти ва урф-одатлари билан танишдик”, - қайд этди Нодира.

“Мен ушбу дастурда Ўзбекистон номидан иштирок этганимдан ва мамлакатимиз, маданиятимиз, урф-одатларимиз ва ҳозирги пайтдаги ривожланишимиз ҳақида маълумотни бошқа мамлакат вакилларига етказиб берганимдан хурсандман”, - деди Нодира Хошимова.

“Ушбу дастур менга катта тажриба берди ва бошқа маданиятлар ҳақида маълумот олдим. Мен шуни англадимки, биз ҳаммамиз турли бўлишимизга қарамасдан, биз ёшларда бир умумийлик бор: биз эртамиз тинч ва гуллаб-яшнашини истаймиз. Яна шунга амин бўлдимки, мен тинч, хавфсиз ва ажойиб мамлакатда яшайман. Мен бундан жуда мағрурман” – дея сўзини якунлади Нодира Ҳошимова.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr