IUT талабалари “MIT.UZ Open Data Challenge” танловида ғолиб бўлдилар

13 декабрь

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабалари “MIT.UZ Open Data Challenge 2016” – иловаларни, очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги танловида ғолиб бўлишди.

Маълумки, 2016-йилнинг 24-27-ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да MIT.UZ Open Data Challenge 2016 – иловаларни, очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги танлов бўлиб ўтди. Хакатон ишида 130 нафар иштирокчилар қатнашди.

Қайд этиш керак, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, “Камолот” ЁИҲ, “UZINFOCOM” маркази, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкил этилди. Хакатонга “BePro” дастурчилар маркази ҳамкорлик қилди.

MIT.UZ Open Data Challenge – бу дастурчилар, дизайнерлар ва журналистлар жамоаларининг очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа. “Open Data Challenge”нинг фарқи шундаки, гуруҳлар аниқ белгилаб берилган муддат ичида ҳаракатланишлари лозим: икки кун ичида абстраcт ғоялар, инфографика ва мақолалар янги веб ёки мобил хизматларнинг тажриба намуналарига ёҳуд алфа-кўринишларига айланадилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, IUTнинг талабалари Дильнура Тоҳирова ва Сабина Акбаровалардан иборат “Valkirii” жамоаси, “Очиқ маълумотларга асосланган намойишнинг энг яхши ечими” номинациясида ғолиб чиқишди. Хакатон давомида улар “Ўзбекистон мисолида глобал исиш” лонгридини ишлаб чиқишди.

Ворисхон Ғанихўжаев, Шахбоз Жўраев, Бобур Зоитов ва Улуғбек Абдуллаевлардан иборат IUTнинг бошқа жамоаси – “IUTech” – “Хакатоннинг энг инновацион лойиҳаси” махсус номинациясида ғолиб чиқди. Tалабалар “TICS – атроф-муҳитни мониторинг қилиш ва очиқ маълумотларни таҳлил қилиш» лойиҳасини ишлаб чиқишди. Лойиҳада сенсор ёрдамида атроф-муҳит ҳақида маълумот йиғиш ҳамда уларни умумлаштириш мумкин. Мазкур маълумотлардан иқтисодиётнинг турли соҳаларида фойдаланиш мумкин.

Шу билан бирга, IUTнинг биринчи босқич талабаси Ҳусан Юсуфходжаев "AlphaZet" жамоси билан "Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши ижтимоий лойиҳа" номинациясида ғолиб бўлди. Жамоа "Автомобиль эгалари учун "MyWay" дастури"ни тақдим этди. Мазкур жамоага IUTнинг тайёрлов курслари тингловчиси  Отабек Давронбеков етакчилик қилди.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2016-йилнинг 17-декабрь куни  “Ёшлар ижод саройи”да бўлиб ўтди.

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr