IUT талабалари Вестминстер университетида ўтказилган армрестлинг мусобақасида ғолиб чиқишди

27 декабрь

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари Тошкентдаги Вестминстер университети ташкил этилганлигининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган қўл кураши (армрестлинг) мусобақасида ғолиб чиқишди.

Тошкентдаги Вестминстер университетида уюштирилган мусобақага пойтахтимиздаги 10 дан ортиқ институт ва университетларидан 40 дан ортиқ талабалар ташриф буюришди.

Мазкур мусобақалар 3 вазн тоифасида: 70 кг.гача, 80 кг.гача ва 80 кг.дан ортиқ бўлган вазнларда ўнг ва чап қўл йўналишлари бўйича ўтказилди.

Шуни қувонч билан қайд этиш лозимки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари нафақат илмда, балки спортда ҳам юртимиздаги биринчилардан эканликларини намойиш этишди.

Жумладан, 70 кг. гача бўлган вазн тоифасининг ўнг қўл курашида Камронбек Раҳимбердиев 3-ўринни, чап қўл курашида эса Абубакр Тоиров 2-ўринни банд этишди.    

80 кг. гача бўлган вазн тоифасининг ўнг қўл курашида Илҳомжон Аҳмаджонов 3-ўринни, чап қўл курашида эса 1-ўринни банд этди.

80 кг. дан юқори бўлган вазн тоифасида Анвар Мўминов ҳам ўнг қўлда, ҳам чап қўлда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва фахрли 1-ўринни банд этди ҳамда армрестлинг мусобақасининг мутлоқ ғолиби деб эълон қилинди.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари Тошкентдаги Вестминстер университети ташкил этилганлигининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган қўл кураши (армрестлинг) мусобақасида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқишди.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr