IUT талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этадилар

08 февраль

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 10 нафар талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасидаги Инҳа университети ҳар йили бутун дунёдаги талабалар учун ёзги мактабни ташкил этади. Ёзги мактаб вақтида талабалар турли фанлар бўйича билимларини оширадилар, Корея Республикасининг маданияти ҳамда тарихий обидалари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Аввалги йиллар каби, Корея Республикасидаги Инҳа университети Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 10 нафар фаол ва иқтидорли талабаларига бепул ёзги мактабда иштирок имкониятини тақдим этади. Ёзги мактабда иштирок этишни истаган бошқа талабалар дастурнинг барча харажатларни ўз ҳисобларидан тўлаш шарти билан ҳужжат топширишлари мумкин.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети  10 нафар фаол ва иқтидорли талабаларни аниқлаб олиш мақсадида танлов эълон қилди. Мазкур танлов ғолиблари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Талабалар танловнинг қуйидаги 5 та йўналиши бўйича иштирок этиб, Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

IUT танловлари:

  • Оптимал технологиялар асосида ечимларни ишлаб чиқиш бўйича танлов
  • Талабалар маълумотлари билан ишлаш ва таълим жараёнларини бошқариш бўйича тизимни ишлаб чиқиш бўйича танлов
  • IUT мадҳияси ва унсурларини ишлаб чиқиш бўйича танлов
  • АКТда қизлар ташаббуслари бўйича танлов
  • Технологик стартапнинг энг яхши бизнес-режаси бўйича танлов

Умид қиламизки, мазкур танловлар талабаларни ўз устиларида ишлашлари ҳамда келажакда юқори натижаларга эришишлари учун илҳомлантиради ҳамда катта имкониятлар яратиб беради.

Танловда фақат биринчи ва иккинчи курс талабалари иштирок этишлари мумкин. Талабалар танловда иштирок этишлари учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: contest.inha.uz.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr