IUT профессори Хусниддин Олимов “Science Leader” мукофотини қўлга киритди

30 ноябрь

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) профессори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти ходими, физика-математика фанлари номзоди Хусниддин Олимов физика-техника соҳасидаги халқаро “Science Leader” мукофотини қўлга киритди. Мазкур мукофот Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси билан ҳамкорликда топширилди.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Web of Science Awards 2017” халқаро академик мукофотининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси томонидан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

“Web of Science Awards 2017” халқаро мукофоти лауреатлари “Clarivate Analytics” халқаро компанияси томонидан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий муассасаларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик олимлар орасидан танлаб олинди. Уларнинг илмий ишлари “Web of Science” халқаро илмий-таҳлилий электрон маълумотлар базасига кирган илмий нашрларда сўнгги 10 йил ичида чоп этилган илмий мақолаларнинг сони ва уларга келтирилган ҳаволалар асосида баҳоланди.

Ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда АҚШнинг “Clarivate Analytics” компаниясининг дипломлари, сертификатлари ва қимматбаҳо совғалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фахрий ёрлиғи, шунингдек, пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, “Энг яхши аёл тадқиқотчи”, “Энг яхши ёш олим”, “Энг яхши илмий журнал”, “Энг яхши олий таълим муассасаси”, “Энг яхши илмий-тадқиқот муассасаси” номинациялари бўйича ғолиб чиққанлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партиясининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

“Web of Science Awards 2017”нинг энг асосий халқаро мукофотлари фаннинг турли соҳаларида фаолият юритаётган олти нафар ўзбекистонлик етакчи олимларга берилди.

Шуни мамнуният билан қайд этамизки, шу етакчи олти нафар олим қаторида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) профессори ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-техника институти ходими, физика-математика фанлари номзоди Хусниддин Олимов физика-техника соҳасидаги халқаро “Science Leader”нинг мукофотини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросими вақтида қайд этилдики, профессор Хусниддин Олимов “Web of Science” халқаро илмий-таҳлилий электрон маълумотлар базасига кирган илмий нашрларда сўнгги 10 йил ичида 41 та илмий мақолалар чоп этган. Мазкур мақолаларга 200 дан ортиқ ҳаволалар бўлди.

Бундан ташқари, Хусниддин Олимов ўзининг илмий фаоллиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фахрий ёрлиғи, шунингдек, пул мукофоти билан ҳам тақдирланди.

Хусниддин Олимов деди: “Мен “Web of Science” базасига кирган илмий нашрларда ўзимнинг илмий мақолаларимни чоп этганим учун нуфузли халқаро академик мукофотни қўлга киритганимдан жудаям хурсандман. Мен Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига мамлакатимизнинг олимларига кўрсатаётган бундай эътибор ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганлари учун чин юракдан миннатдорлик билдираман”.

“Мен, олим ва ўқитувчи бўлиб етишишимда ўз меҳнатларини аямаган  ўқитувчиларим ва устозларимга, ота-онам ва оиламдан миннатдорман. Мазкур мукофот ҳақли равишда уларга ҳам тегишли. Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институтини алоҳида қайд этган бўлардим. Улар менинг илмий ҳамда педагогик фаолиятимни самарали олиб боришим учун барча шароитларни яратиб беришган”, - қўшимча қилди профессор.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Мен профессор Хусниддин Олимовни бундай ютуқ билан табриклайман. “Science Leader” академик мукофоти “Web of Science Awards”нинг энг нуфузли мукофотларидан бири ҳисобланади”.

“Мазкур мукофот яна бир бор Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида юқори малакали профессорлар таълим бераётганлигидан дарак беради. Мен, Хусниддин Олимовдек профессорлар нафақат ёш мутахассисларни тайёрлашга, балки Ўзбекистонда фаннинг ривожланишига ҳам ҳисса қўшаётганидан мамнунман”, - деди университет раҳбари.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr