IUT талабаси Сочида ўтказилган фестивалда олтин медални қўлга киритди

15 декабрь

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказилган “Ёшлар фестивали”да Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг талабаси Миршоджон Ғиёсов IT-йўналиши бўйича ўз лойиҳаси билан қатнашиб, олтин медални қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, мазкур фестивалнинг асосий мақсади – турли минтақалардаги раҳбарларлик қобилиятига эга ёшларни бирлаштириш, шунингдек, энг долзарб масалалар ва муаммоларга янги авлод фикрини шакллантиришдан иборат эди. Бу йилги фестивалга дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакатларидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 25 минг нафар йигит-қизлар қатнашди. Шунингдек, фестиваль ишида 5 минг нафар кўнгиллилар ҳам иштирок этишди. 

Ёшлар фестивали қуйидаги йўналишлардан иборат эди: “Ёш ташкилотчилар”, “Ёш журналистлар”, “Ёш спортчилар”, “Ёш ижодкор шахс (рассом, мусиқачи, ёзувчи, режиссёр)лар, “Ёш АТ ва муҳандислик мутахассислари”, “Ёш ташкилот ва сиёсий партия ходимлари”, “Ёш ўқитувчилар”, “Ёш олимлар” ҳамда “Ёш тадбиркор раҳбарлар”.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 50 нафар йигит-қизлар делегацияси билан борди. Фестиваль ишида, шунингдек, делегация таркибида бўлмаган мустақил иштирокчилар ва Россия Федерациясида ўқийдиган, яшайдиган қатнашчилар билан ҳаммаси бўлиб 80 нафарга яқин ўзбекистонликлар иштирок этишди.

Миршоджон Ғиёсов қайд этди: “Сочи шаҳрида ўтказилган “Ёшлар фестивали” менда катта таассурот қолдирди. Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АТ бўйича билим олаётган бўлсамда, фестиваль доирасида бошқа йўналишлар бўйича семинарларда ҳам иштирок этдим, уларда кўплаб машҳур илм-фан, сиёсат, спорт ва маданият вакиллари маърузалар ўқишди. Бизларга ҳатто Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам келиб, маъруза ўқиди. Мен “Ёшлар фестивали”да олган билимларимни, тажрибаларимни юртимиз равнақи йўлида сарфлайман!”  

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr