60 нафар қизлар ахборот технологиялари соҳасида билим олишди

10 апрель

2018 йилнинг 10 апрель куни “Microsoft” компанияси маҳаллий компанияларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида Ўзбекистонда биринчи маротаба қизлар салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб этишга қаратилган “DigiGirlz” таълим дастурини ўтказди.

“DigiGirlz” – “Microsoft” корпорациясининг қизчалар учун илм-фан, технология, муҳандислик иши ва математика соҳаларида таълимга инвестиция дастуридир. Дастур глобал иқтисодиётнинг чақируви ва муаммоларига тайёр бўлган келажак ходимларини тайёрлаш учун мўлжалланган.

Тадбирда 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 60 нафар қизлар қатнашди. Дастур ёш қизларга технология соҳаси ва янги инновациялар билан танишиш имконини берди.

“DigiGirlz” дастурининг биринчи ярмида “Microsoft”нинг таълим ечимлари бўйича мутахассиси Теодора Варбанова ахборот технологиялари ривожланишида қизлар ва аёлларнинг ўрни ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистонлик мутахассис Муқаддам Аҳмедова АТ-лойиҳани амалга оширишда ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Маъруза давомида олинган билимлар қизларга нимани кутиш мумкинлигини ва бу соҳадаги иш қандай натижа бериши мумкинлигини тушунишга, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида малака ошириш имкониятларини муҳокама қилишга имкон беради.

Иккинчи қисмда “DigiGirlz” дастурининг иштирокчилари амалий машғулотларда иштирок этишди. Ёш гуруҳнинг иштирокчилари (12 ёшдан 14 ёшгача бўлган қизлар) “Flappy Bird” ўйинини бошқариш учун сенсор яратишди. Катта гуруҳ (15-17 ёш)даги қизлар робот қўлини яратишда иштирок этишди. Ушбу девайсларни яратиш учун қизлар картон, сим, Adruino комплекти ва бошқа материалларни, шунингдек, дастурлаш бўйича билимларини ишлатишлари керак эди.

“Microsoft” бутун дунёдаги қизларни қўллаб-қувватлайди ва уларга ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради. “DigiGirlz” дастурининг асосий мақсади технология соҳасида ишлаётган қизларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдир. Бу ўқув дастури истиқболли ўқувчи қизларига технологиялар соҳаси улар учун қандай имкониятларни тақдим этаётганлигини ва уларнинг қобилиятларини намоён этиш учун тўсқинлик қилаётган гендер стереотипларни синдириш ҳамда истиқболли ўқувчиларга келажакдаги имкониятларни кўрсатиш учун мўлжалланган, - дейди “Microsoft”нинг МДҲ бўйича PR ва корпоратив ижтимоий лойиҳалар бўйича директори Елена Мухсинова.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев: “DigiGirlz” таълим дастурининг Ўзбекистонга келганидан мамнунмиз. Бундай тадбирлар қизларнинг фан ва ахборот технологияларига бўлган қизиқишини уйғотишга имкон беради. Бугунги кунда АТ соҳасидаги қизларнинг нисбати жуда кичик ва бизнинг мақсадимиз кўпроқ қиз ва аёлларни технология дунёсига олиб киришдир. Шунингдек, бундай тадбирлар қизларга гендер стереотипларини енгиб чиқишга ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўз малакасини оширишга ёрдам беради».

MUIC нинг Бизнесни ривожлантириш бўйича директори ўринбосари Боходир Аюпов қайд этди: “DigiGirlz” таълим дастури - қизларга ижтимоий, профессионал тақдирини танлаш ҳуқуқини берадиган лойиҳадир ва биз бевосита ўз амалга оширишда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон бозори инновацион лойиҳалар учун ниҳоятда оч, бу эса ўз навбатида кўплаб соҳаларга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни талаб қилади. Ҳукумат иқтисодиётни рақамлаштиришга содиқ қолмоқда - бу мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан изоҳланади. Ўзгаришлар эртага эмас бугун керак, уларни амалга ошириш имкониятига эга ёшлар каби. Бундай ходимларни тайёрлаш “DigiGirlz” каби лойиҳалардан бошланади”.

“DigiGirlz” иштирокчи Рухсора Назарова қайд этди: “DigiGirlz” ўқув дастури менга нафақат амалда ишлатса бўладиган, балки янги технологиялар оламини ҳам очди. Ёдимда, бир неча ой аввал, роботларни телевизорда кўрганимда, Ўзбекистон ҳали бундай илғор технологияларни яратишига анча бор, келажакда бўлади деб ўйлаган эдим. Аммо ҳозир “DigiGirlz”да, мана шу келажакка қўл текказиб, Ўзбекистон келажагининг яратувчиларидан бир қисми бўлишимга ишонч пайдо бўлди. Мен иштирокчилар қаторидан жой олганимдан хурсандман».

Таълим дастури якунлари бўйича барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Энг фаол тўққиз иштирокчи тадбир доирасида ўтказилган танлов натижаларига кўра қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида ўтказилмоқда. “DigiGirlz” тадбирига “Microsoft” корпорацияси, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, “Mirzo Ulugbek Innovation Center”, АКТ вазирлиги ҳамда БМТТДнинг “Самарали Давлат Бошқарувини ривожлантириш ва Рақамли Трансформацияга кўмак” қўшма лойиҳаси, шунингдек, “Super Dispatch” компаниялари ташкилотчилик қилишмоқда.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr