IUT профессори “Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш” мавзуидаги анжуманда иштирок этди

13 апрель

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) профессори Жуэн О “Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш” мавзусида ўтказилган муҳокама анжуманида иштирок этди.

Шунингдек, тадбир ишида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда сиёсатшунослар, ҳуқуқшунослар, олимлар, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари, давлат ва нодавлат, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Янгича форматда уюштирилган мазкур Муҳокама Анжуманидан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 февралдаги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 26 мартдаги Қарори ижросини таъминлашдан иборатдир.

Анжуманда бир қатор мавзуларда баҳс-мунозарали, фикрлар хилма хиллигига асосланган чиқишларга кенг ўрин берилди. Хусусан, "Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида ягона давлат сиёсати", "Ўзбекистонда оиланинг демографик ривожланиши", "Репродуктив саломатликни ҳимоя қилиш ва оилани режалаштириш", "Тарихий-маданий анъаналар ва замонавий оила модели", "Оилавий муносабатларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари", "Оилада бола тарбиясининг долзарб масалалари", "Оила фаровонлиги ва ижтимоий ҳимоя", "Оилани самарали қўллаб-қувватлашнинг халқаро амалиёти" каби бир қатор муҳим мавзулардаги тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, оилани мустаҳкамлаш бўйича жамоатчилик фикри акс этган видеоролик намойиш этилиб, иштирокчиларнинг унга бўлган турли позициялари муҳокама қилинди.

Анжуманда оила-никоҳ муносабатлари соҳасидаги илғор хорижий амалиётни илмий таҳлилларга таянган ҳолда чуқур ўрганиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан узвий ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш, ёшларга оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш борасида турли мулоҳазалар баён этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) профессори Жуэн О анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган “Кореяда намунали оиланинг модели” мавзусида ўз тақдимотини ўтказди. У Жанубий Кореядаги оилавий анъаналар ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича икки мамлакатнинг қарашлари бир хиллиги ҳақида гапириб берди.

Қайд этилдики, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш ва натижаларни таҳлил этиб бориш, илмий-маърифий адабиётлар, рисолалар, ўқув-услубий, таҳлилий қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш, ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали замонавий намунали оиланинг мезонларини ишлаб чиқиш масалаларида иштирокчилар ўзларининг креатив фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлашди.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr