Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Амалиёт ва карьера ярмаркаси» бўлиб ўтди

16 апрель

2018 йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да «Амалиёт ва карьера ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2018) бўлиб ўтди.


Амалиёт ва карьера ярмаркаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва мамлакатнинг бошқа АТ университетларидаги талабалар учун АКТ соҳасидаги компаниялар ва ташкилотлардаги истиқболларини белгилаш ва амалиёт ўтиш имкониятларини яратишга қаратилган эди.


Ярмаркада Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган йирик компаниялар ва ташкилотлар ўзларининг имкониятлари билан таништирдилар. Иштирокчилар орасида «Mirzo Ulugbek Innovation Center»нинг резидентлари ҳам бор эди. Ярмаркада шунингдек, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий компаниялар ҳам вакансияларни тақдим этдилар. 


Компаниялар вакиллари мурожаат этувчилар билан интервьюлар ўтказди, шунингдек, ўз имкониятларининг тақдимотини ўтказишди ҳамда малака ошириш учун мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот беришди.


Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: «Университетда талабаларимизнинг амалиётларини ташкил этиш ва ишга жойлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Биринчи битирувчиларимиз ва учинчи босқич талабаларимизнинг кўпчилиги ишга жойлашгани ёки ўз лойиҳалари устида ишлаётгани қувонарлидир».


«Мазкур ярмарка ёшларга йирик компанияларда иш топишга, шунингдек, ахборот технологиялари бозорида талаб қилинадиган касблар ҳақида маълумот олиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, уларга ўз режаларини тузишга ва бу йўналишларда керак бўлган билимларга эга бўлишга имкон беради», - қўшимча қилди у.


“Мен, шунингдек, ярмаркани қўллаб-қувватлаган ҳамда ўз компанияларида амалиёт ўташ имкониятини яратган барча компанияларнинг вакилларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети АТ-бозорининг иштирокчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга тайёр», - дея таъкидлаб ўтди университет ректори.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr