IUTда “Ўзингни туберкулёздан ҳимоя қил!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

03 апрель

2018 йилнинг 2 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да “Ўзингни туберкулёздан ҳимоя қил!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига Тошкент тиббиёт академиясининг “Фтизиатрия” кафедраси катта ўқитувчиси Ш. Массавиров таклиф этилди. 

Давра суҳбатини IUT шифокори Ю.Шакирова очиб берди. У ўз нутқи давомида туберкулёз касалини ўрганиш, олдини олиш чоралари долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  

Шундан сўнг сўзга Тошкент тиббиёт академиясининг “Фтизиатрия” кафедраси катта ўқитувчиси Ш. Массавиров чиқди. У “Ўзингни туберкулёздан ҳимоя қил!” мавзусидаги тақдимоти билан талабаларни таништирди. Давра суҳбати давомида у туберкулёз касални қўзғатувчи бактерия хусусиятлари, хусусан, туберкулёзга хос бўлган ўчоқ атрофида бронхопневмоник яллиғланиш ҳосил бўлиш сабаблари ҳақида маълумот берди. Шу билан биргаликда ушбу касалликнинг даволаш усулари: 1. антибиотик, 2. дезинтоксикация, 3. сув-электролит алмашинувини нормаллаштириш, 4. гепоксемия ва метоболик ацидоз кабилар ҳақида гапириб ўтди.

Давра суҳбати давомида “Гигиена маданияти”, “Тўғри овқатланиш маданияти”га алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, талабалик даврида нотўғри овқат ейиш, носоғлом турмуш тарзини олиб бориш, гигиена қоидаларига риоя этмаслик оқибатла туберкулёз ва бошқа оғир касалликларга олиб келишинии эслатиб ўтди.

Суҳбат якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожат қилишди.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr