IUTда Наврўз байрами нишонланди

16 апрель

2018 йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3564-сон  қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ушбу тадбир университет Маънавият ва маърифат бўлими, университет ёшлар иттифоқи БТ, Хотин-қизлар қўмитаси, Талабалар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан ташкиллаштирилди. Байрам дастури миллий анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда умумхалқ сайли кўринишида ўтказилган бўлиб, унда университет талабалари, ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва меҳмонлари иштирок этдилар.

Байрамни университетнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Т.Турсинмуратов очиб берди. Байрам дастури давомида талабалар учун “Амалиёт ва карьера ярмаркаси” ўтказилди. Амалиёт ва карьера ярмаркаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва мамлакатнинг бошқа АТ университетларидаги талабалар учун АКТ соҳасидаги компаниялар ва ташкилотлардаги истиқболларини белгилаш ва амалиёт ўтиш имкониятларини яратишга қаратилди.

Шу билан биргаликда талабалар томонидан таёерланган саҳна кўринишлари намоён этилди. ушбу саҳна кўринишлари миллий рақслар, айтишувлар ва беллашувлар тарзида ўтказилди.

Байрам давомида университет анъанасига кўра таълим, спорт ва бошқа соҳаларда салоҳияти ва иқтидори билан ютуқларга эришган талабалар университет ректори С.Бабаходжаев ва ўқув ишлари билан проректори проф. Во Сунг Чо томонидан тақдирландилар. Хусусан, семестр якунига кўра юқори кўрсатгичга эга 40 нафардан ортиқ талабаларга тўлов контрактидан озод этувчи сертификатлар топширилди. Байрам сайли дастури давомида университет талабалари ва ходимлари ўртасида футбол, армрестлинг, шахмат, шашка ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақада ғолиб бўлганлар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам сайлида катта концерт дастури ташкиллаштирилган бўлиб, унда таниқли хонандалар, хусусан, “Ниҳол” мукофоти совриндори Жуманиёзова Гўзал (Дилсўз), DJ Белла ва университетнинг иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

Байрам иштирокчилари ва меҳмонлари учун байрам дастурхонлари ёзилди ва сумалак, ҳалим каби Наврўз таомлари улашилди.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr