IUT талабалари “Тафаккур синовлари” танловида иштирок этишди

26 апрель

2018 йилнинг 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106 -сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошриш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” танловининг иккинчи босқичида иштирок этди.

Тафаккур синовлари” танловининг иккинчи босқичи                                                           М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўтказилди. Унда Тошкент шаҳридаги филиал университетларнинг 6 та жамоаси иштирок этди.

Университетнинг “Дастурчилар” жамоаси танловнинг барча шартлари бўйича ўзларининг билим ва салоҳиятларин намойиш этдилар.

Хусусан, 1-шарт бўйича талабалар “Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури” асосида университетда олиб борилаётган ишлар, мавжуд шарт-шаритлар ҳақида чиқиш қилдилар ва бугунда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга ўз таклифларини бердилар.

2-шарт юзасидан “Дастурчилар” жамоаси блиц-саволларга жавоб бердилар ва ўзларининг тарих, ҳуқуқ, сиёсат соҳаларидаги билимларини намойиш этдилар.

3-шарт асосида ҳуқуқбузарлик, коррупция ва наркотик моддаларини тарқатишга қарши курашга қаратилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

4-шарт юзасидан талабалар намойиш этилган видеолавҳа асосида расм чизишди ва уни шарҳлашди.

“Тафаккур синовлари” танлови якунида барча жамоалар ташаккурномалар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва эсдалик учун расмга тушдилар.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr