IUTда “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди

11 май

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида жорий йилнинг 10 май куни “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда университетнинг Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Т.Турсунмуратов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Шавкат Ҳамдамов, Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган маъсул ходим Хуршид Эшов, Маънавият ва маърифат бўлими, Мураббийлар Кенгаши раиси, Талабалар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўлими, университет Ёшлар Иттифоқи аъзолари ва 10 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда 150 нафар талаба-ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни университетнинг Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Т.Турсунмуратов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йил март-май ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш эканлиги ҳақида таъкидлаб, университетда ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шу билан биргаликда тадбир олдидан университет холлида “Тафаккур эҳтиёжи” ва “Қиёматга қолган қарз” ҳужжатли фильмлари намойиш этилди ва барча талабалар уни кўриб-томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита масъул ходими Ш.Ҳамдамов ўз маърузасида тадбир иштирокчиларига меҳнат миграцияси натижасида ҳали дунёқараши, психологик таъсирчанлиги тўлиқ шаклланмаган, хорижда ишлаётган хусусан, 17-18 ёшдаги ёшлар ёт ғояларни тарғиб этувчи, дин ниқоби остида тартибсизликлар, хунрезликларнинг сабабчиси бўлаётган террористик ташкилотлар таъсир доирасига тушиб қолаётганини ҳаётий мисоллар билан ёритиб берди.

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ўз маърузасида талабаларга миллий қадриятлар, анъаналарнинг мазмун-моҳияти, уларнинг бугунги глобаллашув жараёнида, оммавий маданият кенг тарқалиб кетаётган бир даврда нақадар муҳим эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Г.Зокирова ўз маърузасини шеърлар, ҳаётий мисоллар, миллатимизнинг кўзга кўринган санъат арбоблари ҳаёти ва ижоди мисолида очиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган маъсул ходими Х.Эшов - мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилганлигини айтиб ўтди.

Тадбир давомида, ёшларимиз ўзларининг мустақил фикрларига эга бўлишлари, ҳукуматимиз томонидан уларга яратилаётган имкониятларнинг қадрига етишлари, яратилган шарт-шароитларга муносиб бўлиш учун яхши ўқишлари, маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этишлари кўрсатиб ўтилди.

Тадбир давомида университет талабалари сўзга чиқиб, фильмда намойиш этилган воқеаларнинг уларга қай даражада қаттиқ таъсир қилганлигини, шундай обод ватанимиз қадрига етмай, ўзга юртларда қандайдир пуч ғояларга ишониб, албатта хору-зорликка маҳкум бўлувчи ўзбек юртдошларимизнинг борлиги, айниқса юртимиз йигитларининг ўзларидан ташқари аёлларни ҳам бундай йўлларга бошлаб киритаётганлиги, кишида нафрат уйғотишини айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида кўплаб талабалар сўз олиб, мазкур фильмлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, университетнинг “Маънавият ва маърифат бўлими” томонидан бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туришларини ҳамда нафақат билим, балки ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик тўғрисида ҳам тушунчалар бериш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr