Анъанавий “Google I/O 2018 Extended”да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

19 май

2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий “Google I/O 2018 Extended” конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар “Google” компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди.

“Google I/O” – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция “Google” компанияси томонидан Сан-Франциско (Калифорния штати, АҚШ) шаҳрида ўтказилади.

Google I/O Extended 2018” бу йил биринчи маротаба IUT талабалари томонидан 2018 йилнинг февраль ойида ташкил этилган “Google Developer Groups (GDG)” томонидан ўтказилади. Лойиҳани Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, “East Telecom”, “The House of Tudor”, “Smart Outsourcing Solutions” (SOS) ва “MacCoffee” қўллаб-қувватлашди.

Конференцияда Ўзбекистондаги турли университетларнинг 200 нафардан ортиқ талабалари, ишлаб чиқарувчилар ва дастурчилар иштирок этишди.

Бу йил “Google” ўзининг “Google I/O” конференциясини 2018 йилнинг 8-10 май кунлари ўтказди. Конференция давомида “Google” ўзининг янги “Google Фото”, “Google Assistant”, “Google News”, “Android P”, “Google Lens” каби маҳсулотларини тақдим этди.

Кенгайтирилган тартибда ўтказилган конференциянинг биринчи қисмида иштирокчилар “Google I/O 2018” асосий тадбирида намойиш этилган “Google” компаниясининг янги ечимлари ва маҳсулотлари билан танишдилар.

IUTда ўтган тадбир давомида маҳаллий IT компаниялари вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Улар IT-соҳасининг турли йўналишларидаги ўз билимлари ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Улар орасида “Martlet”, “Super Dispatch”, “SOS Group” ва бошқа шу каби компанияларнинг мутахассислари бор эди.

Қатнашчилар шунингдек, амалий сессияларда иштирок этишди. Мазкур сессиялар давомида ёш мутахассислар “React”, “Kubernetes” каби ечимларни, мобиль иловаларни яратиш ва бошқаларни ўрганишди.

IUT талабаси ҳамда “Google I/O Extended” ташкилотчиларидан бири Дархонбек Маматалиев қайд этди: “Бу йил биз амалий машғулотларга кўпроқ урғу бердик. Бу билан биз ёш мутахассисларимизга нафақат янги технологиялар тўғрисида маълумот олишга, балки уларни амалиётда қўллашни ўрганишларига ҳам ёрдам бердик”.

“Шунингдек, қатнашчилар жамоада ишлаш кўникмаларига эга бўлишди ҳамда турли инновацион лойиҳаларни яратиш учун ҳамфикрларини топишди”, қайд этди у.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr