IUT профессори АҚШлик талабалар учун математика курсларини ўтди

09 август

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг профессори Рустам Турдибоев АҚШлик талабалар учун математика курсларини ўтди.

Америкалик талабалар гуруҳи Калифорния давлат университети (АҚШ)нинг 10 ҳафталик “Ўзбекистондаги талабалар учун халқаро тадқиқотлар тажрибаси” дастурида иштирок этишди. Дастур АҚШдан келган талабаларга маҳаллий мутахассислар раҳбарлигида алгебра фанининг ватани ҳисобланган Ўзбекистонда тажриба орттириш имконини беради.

Ўзбекистонлик тенгдошлари ва мураббийлари билан ҳамкорликда америкалик талабалар Лейбниц алгебрасининг тизимли назариясида, гармоник таҳлил ва математик биологияда тадқиқот олиб боришади.

Алгебра йўналиши бўйича дастур В.Романовский номидаги Математика институти директори, академик Шавкат Аюпов раҳбарлигида ўтказилди.

Доктор Рустам Турдибоев ушбу дастур доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида алгебра бўйича 15 та маъруза ўқиди.

Мазкур курсда АҚШ университетларининг учинчи босқич талабалари – Кайла Поль (Авлиё Олаф коллежи, Миннесота), Дрю Хортон (Сонома давлат университети, Калифорния) ва Мин Су Ким (Вандербильт университети, Теннесси) қатнашишди. Шунингдек, маърузаларда Ўзбекистон давлат университетининг магистрлари ҳамда Математика институтининг кичик илмий ходимлари иштирок этишди.

Доктор Рустам Турдибоев шунингдек, Вандербильт университетининг математика факультети талабаси Мин Су Кимга айрим очиқ қолган масалалар бўйича устозлик қилди. Ҳамкорликда амалга оширилган ишлар билан arXiv орқали танишиш мумкин.

Қайд этамиз, Рустам Турдибоев 2017 йили Сонома давлат университетининг талабалари: Террис Бекер, Хуан Эскобар Салседо ва Кристал Саласларга ҳам мазкур дастур доирасида устозлик қилган эди. Ҳамкорликда амалга оширилган ишлар яқин орада “Cogent Mathematics & Statistics” журналида чоп этилиши кутилмоқда.

Профессор Рустам Турдибоев 2016 йилдан бери Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетида талабаларга математика курсларини ўтиб келмоқда. 2015 йилда у “Сантиаго де Компостела” университетининг (Испания) докторлик даражаси (PhD)ни қўлга киритди.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr