IUTда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

21 декабрь

2018 йилнинг 21 декабрь санасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусида ташкил этилди.

Давра суҳбатини кириш сўзи билан университет проректори Т.Турсунмуратов очиб берди ҳамда у талаба ва ходимларга ушбу мавзунинг бугунги кундаги долзарблиги тўғрисида гапириб ўтди.

Давра суҳбатини кириш сўзи билан университет проректори Т.Турсунмуратов очиб берди ҳамда у бугунги кунда ёшлар маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ва тўғри турмиш тарзини юритишида ушбу мавзунинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг сўзга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларини назорат қилиш  миллий маркази масъул ходими М.Утиниязов сўзга чиқди ва давра суҳбати иштирокчиларига бугунги кунда ёшлар ўртасида наркотик моддасидан фойдаланиш ҳоллари кўплаб учраётгани ва бугунда сунъий наркотик моддалардан фойдаланиш кенг тарқалаётгани ҳақида маълумот берди.

Давра суҳбати якунида иштирокчиларга гиёҳвандлик ва унинг оқибатларини намойиш этувчи видеолавҳа кўрсатилди. Шундан сўнг талабалар ўзларни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr