IUTда “Тинчлик – энг олий неъмат” “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик –давлат ва жамиятга таҳдид” каби мавзуларда профилактик тадбир ўтказилди

22 ноябрь

2018 йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да “Тинчлик – энг олий неъмат” “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик –давлат ва жамиятга таҳдид” каби мавзуларда профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда университетнинг Маънавият ва маърифат бўлими еткачи мутахассиси С.Эшмуродов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита етакчи мутахассиси И.Маърупов, Талабалар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси З.Ҳакимова, Университет тарих фани ўқитувчиси Қ.Якубов, Маънавият ва маърифат бўлими, Талабалар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қуввалаш бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи аъзолари ва 10 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда 150 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни университет Маънавият-маърифат бўлими етакчи мутахассиси С.Эшмуродов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар ҳақида тушунтириб ўтди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, университетда ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Республикасида яшаётган ҳар бир ёш тинчликни асраб авайлаш учун хизмат қилиши керак деб таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита масъул ходими И.Маърупов ўз маърузасида тадбир иштирокчиларига дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота – боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устамонлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда, деди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тарих фани ўқитувчиси  Қ.Якубов сўзга чиқиб у ҳозирги кунда тинчликнинг қадри нақадар юқори эканлиги ва мана шу қадрнинг қиймати, инсоннинг ҳаловати ҳақида айтиб ўтди. У ўз сўзида мамлакатимизда беқиёс ўзгаришлар рўй бермоқда. Қатор соҳаларда эришилаётган юксак марралар озод ва обод юртимизнинг нуфузини оширмоқда. Бунёдкор халқимиз ўз ривожланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаб, орзу-мақсадларига етмоқда. Эмин-эркин меҳнат қилиб, тинч-осойишта турмуш кечиряпти. Дунёнинг турли бурчакларида ислом динини ниқоб қилиб олган ҳар хил террористик оқимлар ва ёвуз кучлар томонидан содир этилаётган қўпорувчиликлар, мудҳиш жиноятлар, хунрезликлар тинч аҳоли, каттаю кичикнинг ҳаётига зомин бўлаётган, шаҳару қишлоқлар вайронага айланаётган нотинч давримиз бизни янада огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга, ўз уйимизни, она Ватанимизни асраб авайлашга, шу шукуҳли кунларнинг қадрига етишга чорлайди. Яратганга беадад шукурки, Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда.

Кўп миллатли бағрикенг халқимиз хотиржам турмуш кечирмоқда. Биз учун тинчлик-осойишталикнинг қадри ўзгача. Донишмандларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш, тараққиёт бўлади. Мамлакат гуллаб-яшнайди. Фуқароларнинг турмуши фаровонлашади. Токи, бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини улар тўлиқ тушуниб етсинлар деб таъкиблаб ўтди.

Университетда томонидан бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туришларини ҳамда нафақат билим, балки ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик тўғрисида ҳам тушунчалар бериш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассислардан жавоблар олишди. Хусусан Компютер инжинеринг факультети 3 курс талабалари А.Юсупов, Ш.Юнусова, Л.Қаххоровлар мутахассислардан тегишли жавоблар олишди.
 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr