Корпоратив таълим

Хорижий тилни корпоратив усулда ўқитиш борган сари оммалашиб бормоқда. Бунга сабаб, корхоналар ўз ходимларининг инглиз тилини билишлари муҳимлигини англаб, улар учун корпоротив инглиз тили дарсларини ташкил қилмоқдалар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қуйидаги корпоратив инглиз тили курсларини таклиф қилади: “Умумий инглиз тили” (General English) ҳамда “Махсус инглиз тили”  (English for specific purposes).

“Умумий инглиз тили” курси инглиз тилини ҳеч қачон ўрганмаган ёки билимларини янада мустаҳкамлашга эҳтиёжи бор ходимлар учун мўлжалланган.

“Махсус инглиз тили” курси ходимларнинг бизнес фаолиятларини юритиш учун тил имкониятларини ривожлантиришга қаратилган. Курсда тингловчилар ишга оид ёзишмалар ва музокаралар, ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш, ҳамда телефонда мулоқат қилишни ўрганадилар.

Биз стандарт корпоратив инглиз тили курслари дастурларини Сизнинг эҳтиёжларингиз учун мослаштиришга тайёрмиз.

 

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети корпоратив инглиз тили курсларининг афзалликлари:

Дарслар сиз учун қулай вақтда

Бизнинг ўқитувчиларимиз Сизнинг офисингизда Сизга қулай бўлган вақтда дарс ўтишлари мумкин, бу эса ходимларингизнинг йўлга сарфлайдиган вақтини тежайди. Шу билан бирга биз университетимизнинг шинам ва жиҳозланган хоналарини ҳам дарслар учун тақдим қилишга тайёрмиз.

Халқаро тажрибага асосланган таълим

Биз ўз тингловчиларимизга халқаро тажрибага асосланган инглиз тилини тез ва самарали ўрганишни таклиф қиламиз. Бу эса тингловчиларга тилни тез ўзлаштиришларига имкон беради.

Ходимларнинг садоқатини ва ғайратини ошириш

Корпоратив инглиз тили таълими ходимларнинг садоқатини ва ғайратини оширишнинг яхши йўли. Сабаби, камдан-кам компаниялар ходимларининг таълим олишига маблағ ажратади. Корпоратив таълим, жумладан, кучли ва ҳамфикр жамоа яратишга кўмак беради.

Кучли ўқитувчилар жамоаси

Инглиз тили дарслари профессионал ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Она тилиси инглиз тили бўлган ўқитувчилар ҳам дарс беришга жалб қилинишлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун:

• Тел.: (998 71) 289 99 99 (ext. 0300, 0301, 0303)

• Эл. почта: info@inha.uzadmission@inha.uze.irmatova@inha.uz   

• Расмий сайт: www.inha.uz, facebook.com/inha.uz,  facebook.com/inhauz.uz

• Манзилимиз: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 9-уй. 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr