Қабул бўлимининг талаблари

 

2018-2019 ўқув йилининг қабул режаси

1. Факультетлар (йўналишлар) ва талабалар сони

Компьютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг (SOCIE)

  • 300 нафар талаба қабул қилинади (290 нафар талаба контракт-тўлов асосида ва 10 нафар талаба - Асосчилар грантлари асосида*)
  • * Контракт асосида ўқиш имкониятига эга бўлмаган абитуриентларгина грант асосида ўқишни танлашлари лозим. Шу билан бирга грант асосидаги ўқишни танлаган абитуриентлар контракт асосида ўқиш ҳуқуқидан воз кечадилар. 

    Логистика (SOL) 
  • 120 нафар талаба қабул қилинади.

2. IUT да кимлар ўқиши мумкин?

  • Юртимизда ёки чет элда мактаб, лицей ёки коллежни муваффақиятли битирган ёшлар
  • 2017-2018 йилги ўқув йилининг битирувчилари
  • IELTS ёки TOEFL IBT гувоҳномасига эга бўлган абитуриентлар

3. Инглиз тилидан билим даражаси

Компьютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг (SOCIE)

  • IELTS: камида 5.0 балл ёки TOEFL IBT: камида 50 балл

Логистика (SOL)

  • IELTS: камида 6.0 балл ёки TOEFL IBT: камида 75 балл

4. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари

Имтиҳондан олдинги оралиқ текширув – 2018 йил 18 июль

IUTга кириш имтиҳон куни – 2018 йил 19-20 июль

Фанлар (SOCIE учун): математика ва физика

Фанлар (SOL учун): математика

Имтиҳон саволлари Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг умумий ўрта таълим стандартлари асосида тузилган.

Ҳужжат топшириш жараёни:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ҳужжат топшириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

1. IUT веб-саҳифаси орқали он-лайн рўйхатдан ўтиш

2. Қуйидаги ҳужжатларни сканердан ўтказиб, PNG ёки JPEG шаклида тақдим этиш:

а. IELTS ёки TOEFL сертификати (талаблар юқорида келтирилган) (Намуна)

б. Паспорт копияси ёки яшаш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжат. (Намуна)

в. Диплом мактаб/лицей/коллеждан ёки тамомлаши ҳақидаги маълумотнома. (Намуна)

г. Расм - 3.5х4.5см (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим).

д. 086-формасидаги тиббий маълумотнома (Намуна)

Электрон почта ва факс орқали юборилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.  Барча ҳужжатлар 9 июль куни соат 17-00 га қадар топширилиши шарт.

2018 – 2019 йй. қабул ва имтиҳон кунлари жадвали

 

IUT Тайёрлов курси битирувчилари

 

 

Тадбир номи

Муддати ва вақти

1

Тайёрлов курси тингловчилари учун рўйхатдан ўтиш даври

28 май  (Душ.) 14:00 – 1 июнь  (Жума) 17:00

2

Тайёрлов курси тингловчилари учун дастлабки йиғин

18 июнь (Душ.) 10:00

3

Тайёрлов курси тингловчилари учун якуний имтиҳонлар

19 июнь (Сеш.) 10:00

4

Тайёрлов курслари имтиҳонлари якуний натижаларининг эълони

02 июль (Душ.)

5

Якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчилар учун рўйхатдан ўтиш

02 июль (Душ.)  - 13 июль (Жума)

       

 

Мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари

 

 

Тадбир номи

Муддати ва вақти

1

Онлайн рўйхатдан ўтиш ва консультация

25 май (Душ.) 10:00  - 9 июль  (Душ.) 17:00

2

Қуйидаги йўналишлар абитуриентлари учун дастлабки йиғин:
- «Компьютер ва дастурий инжиниринг (SOCIE)»
- «Логистика (SOL)»
- «Компьютер ва дастурий инжиниринг (SOCIE)» (грант асосида)
 

2018 йил 18 июль (Чор.)


 

3

«Компьютер ва дастурий инжиниринг (SOCIE)» (грант ҳамда тўлов-шартнома асосида) йўналишига кириш имтиҳонлари

2018 йил 19 июль (Пайшанба)

 

4

«Логистика (SOL)» йўналишига кириш имтиҳонлари

2018 йил 20 июль (Жума)

 

5

Кириш имтиҳонларининг натижалари ҳамда дастлабки омадли талабаларнинг рўйхатини эълон қилиш

6 август (Душ.)

6

Аппеляция жараёни

6 август (Душ.) - 7 август (Сеш.)

7

Дастлабки омадли талабаларни рўйхатдан ўтказиш

6 август (Душ.) - 20 август (Душ.) 17:00

       

 

✓ Абитуриентларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда қабул кампаниясининг муддати ва вақти ўзгариши мумкин.

✓ Илтимос, рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор бўлиш учун IUT сайтини кузатиб боринг.

✓ Илтимос, электрон почтангизни текшириб туринг.

✓ Илтимос, рўйхатдан ўтаётганда ишлаб турган амалдаги мобиль рақамингизни кўрсатинг.

✓ SOCIE: Компьютер ва дастурий инжиниринг, SOL: Логистика.

 

 

Қўшимча маълумот учун, биз билан admissions@inha.uz манзили ёки +998 71 289-99-99 (ички.:0122, 0125 ва 0127) телефон рақами орқали боғланинг.

 

 

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr