Тайёрлов курслари бўйича кўп сўраладиган саволлар

1. Савол: Кимлар Инҳа Университети қошида очилган тайёрлов курсида таҳсил олиш ҳуқуқига эга?

Жавоб: ①  Математика/Физика/Инглиз тили курсларига: Лицей ва коллежнинг 1-3 курс талабалари ва битирувчилари, ҳамда чет эл фуқаролигига эга бўлган шахслар ҳам 2015 йилдан тайёрлов курсларига қатнаш ҳуқуқига эгалар.

                 ② Корейс тилини ўргатадиган курсларга ҳам ўз хоҳишингиз билан ёзилишингиз мумкин.

 

2. Савол: Университет тайёрлов курсларида қайси фанлар бўйича таълим берилади?

Жавоб: ① 4 та фан: Математика/Физика/Инглиз/Корейс тиллари.

  • Математика ва физика фанлари мажбурий, Инглиз ва Корейс тиллари эса хоҳишга қараб ўргатилади.

3. Савол: Мен битта фанни, яъни Инглиз тили ёки Корейс тилини танлаш ҳуқуқига эгаманми?

Жавоб: Ҳа албатта, иккита фандан бирини танлаш ҳуқуқига эгасиз.

 

4. Савол: Математика фани қайси ўқув дастури бўйича олиб борилади?

Жавоб: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошида очилган тайёрлов курсида математика фани ўрта таълим мактабларида олинган билимлар асосида янада чуқурроқ ва янада мукаммал ўргатилади.

Гуруҳлар ўқувчининг билим савиясига қараб 3 га  ажратилади, дарсликлар рўйхати билан IUT веб-саҳифасидаги “IUT Pre-University presentation” орқали яқиндан танишсангиз бўлади.

 

5. Савол: Математика ёки физика фанларини  ўқувчининг билим даражасига қараб гуруҳларга ажратиб ўқитасизларми?

Жавоб: ① Ҳа, ўқувчининг қобилияти ва математика фанидан билимига қараб 3 тоифали гуруҳларга ажратилади.

② Буларга Бошланғич, Ўрта ва Илғор гуруҳлар киради. 

 

6. Савол: Физика фани қайси ўқув дастури асосида ўқитилади?

Жавоб: Инҳа университети қошида очилган тайёрлов курсида физика фани ўрта таълим мактабларининг ўқув дастури ва университет ўқув дастурининг бошланғич адабиётларидан фойдаланган ҳолда ўқитилади.

 

7. Инглиз тили фани қандай услубда ўқитилади?

Жавоб: Инглиз тилини ўқитиш услуби ёзиш, эшитиш, ўқиш ва гапириш қобилиятини мукаммаллаштиришга асосланади.

 

8. Савол: Кимлар корейс тилидан дарс беришади?

Жавоб: Малакали ва кўп йиллик тажрибага эга Корейс тили ўқитувчилари ва Жанубий Кореянинг Инҳа университети тил таълим маркази томонидан юборилган тилшунос педагоглар дарс беришади.

 

9. Савол: TOPIK нима?

Жавоб: TOPIK ўқувчини корейс тилини қай даражада эгаллаганлигини баҳолаб берувчи гувоҳнома ҳисобланади. Корея тилшунослик тест маркази ҳар йили Кореяда таҳсил олаётган талабаларга 5 маротаба (январь апрель, июль, октябрь, ноябрь), бошқа давлатларда корейс тилини ўрганаётганларга эса икки маротаба (апрель, октябрь) гувоҳнома топширишга имкон беради.

 

10. Савол: Талаба қанча вақтда TOPIKнинг биринчи босқичини тугата олади?

Жавоб: Бизнинг тайёрлов курсимиз TOPIK дастурининг биринчи босқичини биринчи семестирда якунлашга мўлжалланган.

 

11. Савол: Корейс тили қайси ўқув манбаларидан фойдаланган ҳолда ўқитилади?

Жавоб: Инҳа университети тил таълим марказида мавжуд бўлган дастурлардан кенг фойдаланилган ҳолда ўқитилади.

 

12. Савол: Тест жараёнлари кимлар томонидан назорат қилинади?

Жавоб: Оралиқ ва якуний тест жараёнлари Инҳа университети томонидан ташкиллаштирилади ва назорат қилинади.

 

13. Савол: Ҳар битта фандан имтиҳон неча дақиқа давом этади?

Жавоб: Ҳар бир фан учун 60 дақиқадан вақт ажратилади(Математика/Физика/Инглиз).

 

14. Савол: Корейс тилидан ҳам имтихон бўладими?

Жавоб: ① Корейс тили фандан имтихон бўлмайди.

                   ② Корейс тилидан билим даражаси интервью орқали баҳоланади

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr