Компьютер лабораторияси хонаси

               

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ва ходимлар учун 3 та асосий компьютер лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, у ерда жами 150 тага яқин энг сўнгги русумдаги ва юқори технологик дастурий таъминотга эга бўлган компьютерлар мавжуд.

Барча компьютерлар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланганлиги сабабли, у ерда талабалар бемалол дарсликлар ва дастурлашга доир бўлган маълумотларни олишлари мумкин. Шунингдек бўлажак дастурчиларимиз учун хонадаги барча компьютерларга Visual Studio Professional 13 ўрнатилган бўлиб  C++ дастурида ёзишни ва OOP (Object Oriented Programming) асосларини ўрганишга имкон беради.

Компьютер лабораторияси фақат амалий машғулотлар ўтказиш, таълим олиш ва берилган вазифаларни бажариш учунгина мўлжалланган. Компьютер лабораториясида уй вазифалар ва қўшимча машғулотлар билан фақат ўрнатилган жадвал асосида ишлашингиз мумкин.

Дарс жадвали хона эшигида кўрсатилган, у қисқа муддат ичида айрим сабабларга кўра ўзгартирилиш ҳуқуқига эга.

Хона 

Очиқ соатлар

Жами ШК сони

Жойлашган қаввати

101

Душанба –Жума

соат 8:00 дан 19:00

40

1 қават (ўнг қанотда)

103

Душанба - Жума

соат 8:00 дан 19:00

32

1 қават (чап қанотда)

514

Душанба – Жума

соат 8:00 дан 19:00

40

5 қават (чап қанотда)

 

Умумий қоидалар

Компьютер лабораторияси хонасига кирганингиздан сўнг, ўрнатилган тартиб қоидаларга сўзсиз риоя қилишингиз шарт.

  • Компьютер лабораториясидан фақат Университет дарсликларига оид бўлган вазифаларни бажариш учунгина фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.
  • Бир вақтнинг ўзида фақат битта компьютер орқали тизимга кира оласиз.
  • Тизимга кирганингиздан сўнг компьютерни қаровсиз қолдирманг.
  • Турли мақсадларда тизимни логин, паролини ўзгартиришга уринманг.
  • Университет маъмурияти томонидан белгиланган компьютер лабораториясидан фойдаланиш тўғрисида ўрнатилган тартиб интизомга сўзсиз риоя қилишингиз шарт.
  • Хонада овқатланиш ва ичимлик ичиш қатъиян ман этилади.
 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr