Дастурий инжиниринг (CSE)

Описание: C:\Users\Legend\Desktop\website content\IMG_2265.jpg

Кириш

Асосий мақсадимиз жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган давримизга мос келадиган билимли, кучли, адолатли, қобилиятли ва яратувчан ёшларни юртимиз равнақи учун тайёрлаб бериш.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўз талабаларига нафақат назарий ва амалий билим бериш, балки шу билимларидан келажакдаги иш фаолиятларида фойдалана олишлари ҳақида ҳам қайғуради. Шунинг учун таълимнинг асосий негизини амалий тажрибалар ташкил қилади.

Дастур мақсади

Олий мақсадимиз Hardware (техник таъминот) ва software (дастурий таъминот) бўйича лойиҳалаштирувчи, ривожлантирувчи, таъмирловчи ва фойдаланувчи, рақобатбардош ва малакали муҳандисларни юртимиз ва дунёнинг энг етакчи халқаро компаниялари учун тайёрлаб бериш.

 

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс: Математика, математик моделлаштириш, физика, инглиз тили, тадқиқот курслари ва асосий амалий фанларни ўз ичига олади.

2-курс: Таълим стандартлари асосида компьютер илмидан бошланғич ўқув курслари.

3-курс:  Hardware (техник таъминот) ва software (дастурий таъминот)га тегишли бўлган компьютер дизайни, дастурлаш тили, операцион тизимлар, микропроцессор ва дастурлаш бўйича курслар.

4-курс: Чуқурлаштирилган ҳолда талабаларга амалий дастурий воситаларни лойиҳалаш, маълумотлар базаси, алгоритми, компьютер тармоғи, сунъий ақл, дастурий таъминот муҳандислиги, компиляторлар ва ахборот хавфсизлиги каби илғор курслар ўтилади.

Натижа

Статистик маьлумотларга қараганда, сўнгги беш йил ичида Жанубий Кореянинг Инҳа университетини битирган талабалар дунёнинг нуфузли ва йирик  корпорацияларида (Samsung, LG Electronics, Hyundai, Samsung SDS, LG CNS, MBN, Sambo Computers, Lotte Information and Communications) шунингдек, ҳукумат муассасаларида, молия агентлигида, илмий тадқиқот лабораторияларида, мактаб ва бошланғич компанияларда ўз истеъдодларини намойиш этиб келишмоқда.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr