Departments (ICE)

Описание: C:\Users\Legend\Desktop\website content\IMG_2467.jpg

Кириш

Инҳа университетининг Компьютер инжиниринг (ICE) бўлими олдига юксак мақсадлар қўйилган бўлиб, юқори малакали Ахборот ва телекоммуникация соҳасидаги етакчи муҳандисларни ўқитади. Инҳа университети Ахборот ва коммуникация муҳандислик бўлими инсонлар жамиятига ўз билими билан хизмат қиладиган малакали кадрларни етказиб беради.  

Дастур мақсади

Муаммоларни ўз вақтида кўра билиш ва ҳал қила олиш қобилияти: Мақсадимиз талабаларимизда Ахборот ва коммуникация муҳандислик соҳасида юзага келадиган муаммоларни техник билим ва тажрибалар асосида ҳал қила олиш қобилиятини ривожлантириш.

Ижодий фикрлаш ва яратувчанлик дизайн қобилияти: Ахборот ва коммуникация муҳандислик бўлимида эгаллаган билимларга таяниб, ижодий фикрлаш, таҳлил қилиш ва дастурий тизимни яратиш қобилиятини ривожлантириш.

Халқаро даражадаги рақобатга тенглаша оладиган ва доимо ўз устида ишлайдиган кучли ёшларни ўстириш: давлатимиз ва дунё ҳамжамияти равнақига ўз билими билан ҳисса қўшадиган ёшларни рағбатлантириш ва тарбиялаш.

Ўқув дастури бўйича компьютер инжиниринг бўлими асосан амалий тажрибалар билан ишлашни ташкил этади. Хусусан бошланғич курслар ахборот ва коммуникация муҳандислигига оид “Симли ва Симсиз алоқа”, “Интернет алоқа”, “АТ сервис”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари” каби дарсликларни ўқитади. Кейинчалик юқори курсларда талабанинг келажакда танлаган касби, хоҳиш ва истагини инобатга олган ҳолда янада чуқурроқ ва амалий машғулотларнинг сонини кўпайтириб бориш мумкин. 

Инҳа университетининг компьютер инжиниринг бўлимини тамомлаган муҳандислар бемалол йирик корпорацияларда, компьютер ускуналари билан жиҳозланган бошқарув тизимида,  тадқиқот лабораторияларида, университетларда соҳалари бўйича дарс беришлари ва ишлашлари ёки магистратурани чет элда ўқишлари мумкин.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr