ТШИУ Маълумотлар маркази

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маълумотлар маркази – ахборот-коммуникация
инфратузилмаларини жойлаштириш учун ишончли ва асосий техник майдонча ҳисобланади.

Университетимиз маълумотлар марказининг технологик ечимлари талаба ва ходимларга ахборот технологиялари ва коммуникация хизматлардан юқори даражада фойдаланишни, инфратузилма фаолиятини узлуксиз таъминлашни, ҳамда энергия талаб дастур ва ресурслар эҳтиёжини қондиришни кафолатлайди.

Маълумотлар марказининг асосий таснифи:

  • Корпоратив соҳага мансуб HP ProLiant серверлари ўрнатилган
  • Юқори самарали LED ёритиш ускуналари ўрнатилган
  • Автоматлаштирилган юқори аниқликдаги иқлим назорат тизими
  • Ёнғин ҳавфини тезда бартараф этиш учун қурилма ўрнатилган
  • Emerson Network Power UPS автоном электр таъминоти тизими

IUT Маълумотлар маркази – ахборот-коммуникация инфратузилмаларини жойлаштириш учун ишончли техник майдончадир. IUT Маълумотлар марказининг технологик ечимлари буюртмачиларга хизматлардан юқори даражада фойдаланишни, инфратузилма фаолиятини узлуксиз таъминлашни, ҳамда энергия талаб дастур ва ресурслар эҳтиёжини қондиришни кафолатлайди. Биз ишончли алоқа каналлари орқали Интернет тармоғининг ахборот ресурсларига тезкор кириш имконини, ҳамда мижоз сервер мосламаларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш шартларини кафолатлаймиз.

IUT Маълумотлар маркази барча тизим ва хизматлар фаолиятини таъминловчи узлуксиз электр таъминоти билан жиҳозланган. Шу билан бирга, марказ серверлар ва тармоқ мосламаларини қизиб кетишидан сақловчи иқлим назорати тизимига эга. Маълумотлар марказидаги тармоқ, сервер ва пассив мосламалари сифатида жаҳоннинг етук Cisco, HP каби ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларидан фойдаланилади.

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr