Қабул шартлари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тайёрлов курсларида таҳсил олишни истаганлар диққатига:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Тайёрлов курси 9 ой ёки 18 ой давом этади.

1. Белгиланган муддатгача керакли ҳужжатлар тўпламини Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига олиб келишингиз ва шахсий маълумотингиз тўғрисидаги сўровномани ёки онлайн сўровномани тўлдиришингиз лозим.

2. Керакли ҳужжатлар тўплами

  • Сўровномани тўлдириш
  • 4 та расм 3.5x4.5, (охирги 3 ой давомида расмга тушилган бўлиши керак)
  • Паспорт нусҳаси
  • Лицей ёки коллежда ўқиётганлиги ҳақида маълумотнома ёки диплом

3.Тест тартиби:

  • Барча ўқувчилар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг тайёрлов курсларида ўқишни бошлашдан аввал билим савиясини аниқлаш мақсадида олинадиган тест жараёнидан ўтишлари шарт.
  • Агар ўқувчи айрим сабабларга кўра тестдан ўтмаган бўлса, тайёрлов курсида ўқиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
  • Тест ўтказиш жараёни Инҳа университети томонидан назорат қилинади.

4. Муҳим саналар:

2017-йилги тайёрлов курсига қабул 20-август кунига қадар давом этади.

 

Янада тўлиқроқ маълумот учун Тайёрлов курси маъмуриятига мурожаат қилинг: +998 71 289 9999,

ички рақам. 0-300, 0-301, 0-303

 

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr