Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”.  Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) мутахассисларига талаб жуда юқори. Шунинг учун, касблар орасида энг юқори ойлик даромад оладиганларини ичида ҳам АКТ мутахассисликларини учратасиз. Жанубий Корея АКТ бўйича дунёдаги энг етук давлатлардан бири бўлиши билан бирга, у ердаги Инҳа университети АКТ ва инжиниринг соҳалари бўйича энг илғор университетлардан бири ҳисобланади. Ундан ташқари:

  • Асосий эътибор талабаларга. Ж.Кореядаги университетга ўхшаб бу ерда ҳам талабаларга катта эътибор қаратилади. Улар таълим олишлари ва эркин фикр юритишлари учун барча шароит яратилган. Аксарият ҳолатларда талабалар ўзлари дарсдан ташқари ҳам кечгача университетда мустақил шуғулланиб ўтирадилар. 
  • Халқаро даражадаги ўқув дастури. Ж.Кореяда қўлланиладиган халқаро муҳандислик  аккредитация талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида таълим берилади. Унда асосий эътибор мутахассислик фанларига қаратилган бўлиб, таҳсил олиш жараёнида талаба қўшимча фанларни танлаши мумкин.
  • Халқаро даражадаги ўқув дарсликлари ва китоблар. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, Ж.Кореядаги Инҳада қандай ўқув дарсликларидан фойдаланилса, Тошкентда ҳам ҳудди шундай. Лекин бу жараёнда катта бир фарқ борки, агарда чет элда мазкур ўқув дарсликларини талаба ўзи сотиб олса, бизда ўқув адабиётлари бепул тарқатилади. 
  • Таълим бутунлай инглиз тилида ва хорижлик профессорлар. Университетда барча асосий мутахассислик фанларидан хорижлик профессорлар сабоқ беришади, шунинг учун таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Талабалар инглиз тилини янада яхшироқ ўзлаштиришлари учун АҚШдан инглиз тили бўйича мутахассис жалб этилган
  • Замонавий ўқув аудиториялари ва лабораториялар. Университет Кореядаги таълим муассасаларидан қолишмайдиган ўқув аудиториялари ва жиҳозлар билан таъминланган. Ж.Кореядан махсус физика лабораторияси олиб келинган ва барча тажрибалар қоғозда эмас, амалиётда, ушбу лаборатория ускуналарида ўтказилади.
  • Замонавий маълумотлар маркази (Датацентр) ва компьютерлар. Тошкентдаги университетлар орасида энг катта Датацентр ишга туширилган, талабалар учун сўнгги русумдаги компьютерларда кун бўйи ишлаш учун шароит яратилган. Барча қаватларда Wi-Fi ўрнатилган ва ёшлар ўзларининг шахсий логин ва пароллари билан улардан бемалол фойдаланиши мумкин.
  • Талабаларга мустақил билим олиш учун шароитлар. Талабалар ўзларини худди ўз уйларидек ҳис қилишларига шароит яратиш мақсадида ҳар бир талаба учун шахсий жавон ажратилган. Мустақил дарс қилиш учун кенг кутубхона, мунозара ва тақдимот хоналари мавжуд бўлиб, дарсдан ташқари исталган вақтда улардан бемалол фойдаланиш мумкин.
  • АКТ соҳасидаги компаниялар ва мутахассислар билан учрашувлар ўқув  жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлигини таъминлайди ҳамда талабаларни ҳақиқий ҳаётдаги ҳолатдан хабардор қилишга кўмаклашади.
  • Ж.Кореяда ёзги таътил дастури асосида хоҳловчилар Жанубий Кореядаги Инҳа Университетига боришлари мумкин. Энг фаол ва иқтидорли талабаларнинг барча харажатлари, қолганларининг харажатларини катта қисми Университет томонидан қопланади.
  • Спорт билан шуғулланишга эркин имконият. Университетдаги замонавий баскетбол ва футбол спорт майдончалари ҳамиша талабалар билан гавжум. Янги қурилаётган бинода қўшимча фитнес маркази режалаштирилмоқда.
  • Диплом бутун дунёда тан олинади. Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида, Корея Республикасида ҳамда бошқа ривожланган давлатларда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган олий маълумот тўғрисидаги диплом берилади.
  • Тошкентда ўқиш Ж.Кореядаги Инҳа университетида ўқишдан бир неча баробар арзон тушади. Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил олишга бир академик ўқув йили учун 7.634 АҚШ доллари, бориш-келиш авиачиптаси камида 1.000 АҚШ доллари, ётоқхонада яшаш учун 1.200 АҚШ доллари, таълим жараёнида китобларни сотиб олишга бир йилда камида 300 АҚШ доллари сарф этилади. Ж.Кореяда бир йилдаги еб-ичиш, кийиниш, транспорт ва умуман олганда яшаш харажатлари камида 3.600 АҚШ долларини ташкил этади. Дарсдан ташқари машғулотларда қатнашиш 902 АҚШ доллари ҳамда соғлиқни суғурталаш 70 АҚШ долларини ташкил этади. Демак, жами харажатлар умумлаштирилса ўзбекистонлик ёшлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида эмас, балки Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таълим оладиган бўлса, бир йилда камида 14.706 АҚШ доллари тўлайди. Худди шундай дастур бўйича  Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқишга эса Марказий банк бугунги кунларга белгилаган курси бўйича ҳисобланганда бир йилга 12,8 млн. сўмга яқин пул тўлов ўтказиш йўли билан тўланади. Ўзбекистон шароитида бу катта сумма сифатида кўрилсада, аслида Кореядаги ҳолат билан солиштирганда бир неча баробар арзондир, чунки асосий харажатлар университет муассислари томонидан қопланади.
  • Университет доимий ривожланишда. Университетнинг истиқболдаги режалари ҳам бисёр. Ҳозирда олийгоҳнинг замонавий янги ўқув биносини қуриш устида ишлар олиб борилмоқда ва унда 500 кишилик кўп тармоқли конференц-зал, 200 кишилик аудитория, қатор янги аудитория ва лабораториялар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари Фанлари Академияси билан ҳамкорликда ишлайдиган замонавий кутубхона биноси ҳам таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, таълим жараёнига масофавий таълим, “FLIP learning” каби янги ўқув методикаларини жорий этиш ҳамда келаси ўқув йилидан логистика факультетини очиш ҳам режалаштирилган.  
  • Талабаларга контракт пулини тўлашдаги қулайликлар. Ота-оналар илтимосига кўра, бир йиллик ўқув йили учун белгиланган сумманинг 25 фоизини дастлабки бадал сифатида тўлаш мумкин. Қолган 75 фоизи 7 ой давомида ойма-ой, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Буни ҳисоб-китоб қилиб чиқсангиз, ҳар ойда бугунги кундаги Марказий банк белгилаган курси бўйича 1,4 млн. сўм атрофида тўғри келади.  Агарда талабанинг ота-онаси иш жойидан ўз фарзанди учун ўқиш пулини ўтказиб берса  – мазкур сумма жисмоний шахслар учун даромад солиғига тортилмайди. Ота-оналар фарзандлари университетни битирганидан кейин, маълум муддат ишлаб бериш шарти билан ҳомий ташкилотни қизиқтириб, уч томонлама шартномани имзолашлари мумкин. Бундан ташқари, талабанинг ўзи ҳам яхши таълим олиш ва келажакда кучли мутахассис бўлиб етишиш масъулиятини ҳис қилиши учун Ўзбекистондаги тижорат банкларидан “Таълим кредити”ни олса бўлади.
  • Иқтидорли талабалар учун имтиёзлар. Кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган 10 нафар талабалар бепул ўқиш ҳуқуқига эга бўлишади. Шунингдек, ўқув семестри якунлари бўйича энг юқори натижа кўрсатган яна 10 нафар талабалар кейинги семестрда бепул ўқиш ёки семестр учун тўловнинг ярмидан озод қилиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Ҳозирги кунда эса университетда 700га яқин нафар талаба таҳсил олмоқда.

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr