Жорий йилнинг 05 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Хавфсиз шаҳарга оид қонун ҳужжатларининг маъзмун моҳияти” мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 05 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Хавфсиз шаҳарга оид қонун ҳужжатларининг маъзмун моҳияти” мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни университет Хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш бўлими бошлиғи Т.Худайберганов олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3245-сон Қарори билан таништириб ўтди. Қарорда 2019-2023 йилларда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш белгиланганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 7 май 2018 йил, 343-сон билан тасдиқланган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар ва ягона технологик ёндашувни ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг техник ҳужжатлари (Концепция, Бош техник топшириқ, Техник иқтисодий ҳисоб) Халқаро консалтинг компанияси (“PWC) экспертлар гуруҳи билан биргаликда тегишли идоралар ва вазирликлар иштирокида ишлаб чиқилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтиб, биринчи босқичда 2019-2020 йилларда Тошкент шағрида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлиги, шу асосда Тошкент шаҳридаги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик- 101,102,103,104,1050,1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланиши ҳамда  умумий 112-навбатчилик хизмати доирасида фаолияти ташкил этилганлиги, бунинг натижасида, фавқулодда вазиятлар хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали меҳанизми жорий этилганлиги, Тошкент шаҳрида “112” Ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш бўйича Техник топшириқ ишлаб чиқилганлиги тўғрисида йиғилганларга тушинча бериб ўтиб, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси- бу видеокузатув ва аҳолининг техник хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чоралар ва аппарат дастурий воситалар, ҳамда уй-жой коммунал хўжаликлар ва бошқа объектларни ягона ахборот майдонида бошқариш комплекси, шунингдек;

“Хавфсиз шаҳар” қуйидаги асосий тизимлардан иборатлиги, яъни

  • Шаҳар видеокузатуви тизими;
  •  

  • Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш жараёни фото- видеофиксацияси тизими;
  •  

  • Автотураргоҳларни бошқариш тизими;
  •  

  • Объектларнинг комплекс хавфсизлик мониторинги тизими;
  •  

  • Сейсмик фаоллик мониторинги тизими;
  •  

  • Фавқулодда вазият ҳақида хабар бериш тизими;
  •  

  • Ёнғинга қарши сигнализациялар мониторинги тизими;
  •  

  • “Фуқаро-112” шошилинч алоқа тизими;
  •  

  • Фавқулодда тезкор хизматлар транспортларини мониторинги тизими;

Бошқарув маркази; 112 тизимидан мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.

тақдимот

Баённома№2