Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш” мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни университет Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Н.Камилова олиб борди.
Ушбу йиғилишда Университет Маънавий — маърифий ишлар бўйича проректори ва барча бўлим бошлиқлари ва масъул мутахассислари иштирок этдилар. Йиғилиш саволларга ва баҳс мунозарага бой тарзда ўтди.