Samsung маркази
Samsung маркази
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Samsung компанияси билан ҳамкорликда талабалар учун махсус ўқув синфини ташкил этди.
Sumsung компаниясининг ташаббуси билан очилган ушбу марказда домла ва талабаларни ёнма-ён, тенгликда амалий машғулотлар олиб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Инновацион қулайликлар эса замонавий ёшларимизга ўқув машғулотларини қизиқарли ва содда тилда ўзлаштиришга ёрдам беради.
Шунингдек, Самсунг компанияси таълим жараёнига фойдали бўлган бир қатор мобил дастурларни таклиф этади. Ушбу мобил дастурлар орқали талаба ва домлалар дарс жараёнини қўл телефонлари орқали назоратга олишлари мумкин. Масалан, университет домласи талабаларининг дарсда иштирок этиш интизоми ҳақида, талабалар эса дарс жадвалига киритилган ўзгаришлар ва берилган мавзулар тўғрисида доимий равишда хабардор этиб борилади. Бизнинг асосий мақсадимиз - замонавий технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш ва интерактив йўл орқали талабалар онгига дастурлаш механизмини сингдиришдир.
Samsung смарт синфи
Самсунг смарт класс Самсунг марказининг бир қисми бўлиб, таълим жараёнига янада кўпроқ қулайликлар киритади. Samsung Galaxy Tab бошқарув тизими, ўқув дастурини режалаштириш каби дастурларни ўз ичига олади.
Galaxy Tab қурилмасидаги ушбу дастур асосан домлалар эҳтиёжини ҳисобга олган десак муболаға бўлмайди. Сабаби, дастур ёрдамида қизиқарли йўналишда дарс жараёнини кузатиб бориш имкони бор. Шунингдек, Smart Student program ёрдамида талабалар ҳам дарсликлар базасига интернет тармоғига уланган жойдан бемалол киришлари мумкин.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги
сўнгги иш ўринларига
ариза топширинг!
in Tashkent
Office : | 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city |
Phone : | +998 71 289-99-99 |
Fax : | +998 71 269-00-58 |
Email : | info@inha.uz |
Website : | www.iut.uz, www.inha.uz |
KOREA
Office : | INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea |
Phone : | 0082-32-860-7221~5 |
Fax : | 0082-32-860-7210 |
Website : | eng.inha.ac.kr |