Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Касаба уюшмаларининг ходимлар фаолиятида тутган ўрни” мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди.

Иштирокчилар  Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаб уюшмалари тўғрисида”ги ЎРҚ-588-сон Қонуни билан таништириб ўтди. Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши тўғрисида ва касаба уюшмаси — фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмаси эканлигини тушунтириб ўтилди. Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик; ихтиёрийлик; камситишга йўл қўймаслик; мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш; тенг ҳуқуқлилик; ошкоралик ва очиқлик бўйича маълумотлар берди. Кейин Инха университети меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарори асосида
2020 йилнинг 7 февраль куни 1-сон билан тасдиқланган Жамоа шартномасининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчи ва ишчи-хизматчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида тушинча бериб ўтди. Жамоа шартномаси 18 бобдан иборат бўлиб, яъни:

— Умумий қоидалар

— Шартнома томонлари

— Шартноманинг амал қилиш муддати

— Шартноманинг амал қилиш соҳаси

— Томонларнинг мажбуриятлари

— Меҳнат шартномаси

— Иш вақти ва дам олиш вақти

— Иш ҳақи, компенсациялар, қўшимча тўловлар, пул мукофатлари

— Меҳнатни муҳофаза қилиш

— Меҳнат интизоми ва рағбатлантириш

— Ижтимоий имтиёзлар

— Маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишлари

— Аёллар меҳнатини тартибга солиш, қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар

— Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар

— Касаба уюшмаси қўмитаси ва касаба уюшмаси фаолларининг ҳуқуқий кафолатларин таъминлаш

— Шартноманинг бажарилиши устидан назорат

— Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилиш ёки уларни бажармаслик учун жавобгарлик

— Меҳнат низолари

тўғрисидаги моддалардан ташкил топган бўлиб, бир томондан университет иш берувчи ва иккинчи томондан университет ходимлари номидан фаолият кўрсатувчи ваколатли орган сифатида касаба уюшмаси қўмитасидан иборат эканлиги тўғрисида тушинча бериб ўтилди.

тақдимот