Жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни мазмун-моҳиятини тушунтириш» мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни университет юридик бўлими бош юрисконсульти И.Юлдашев олиб борди.
Ушбу йиғилишда Университет Маънавий — маърифий ишлар бўйича проректори ва барча бўлим бошлиқлари ва масъул мутахассислари иштирок этдилар. Йиғилиш саволларга ва баҳс мунозарага бой тарзда ўтди.