Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2022 йил 5 январь куни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни мазмун-моҳиятини тушунтириш» тўғрисидаги семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни мазмун-моҳиятини тушунтириш» мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни университет юридик бўлими бош юрисконсульти  И.Юлдашев олиб борди.

Юридик бўлими тақдимоти
Yuridik bo’limi

Ушбу йиғилишда Университет Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори ва барча бўлим бошлиқлари ва масъул мутахассислари иштирок этдилар.  Йиғилиш саволларга ва баҳс мунозарага бой тарзда ўтди.