Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ходимлари ва битирувчилари «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловида ғолиб бўлишди

Ўзингиз ҳақингизда бир оз гапириб берсангиз.
Менинг исмим Аброр Абдухалимов. Мен 23 ёшдаман, ТИУнинг логистика факультетини битирганман. Тошкентда 3 йил, Кореяда эса 6 ой ўқидим. Кореядан қайтиб келганимдан бери ТИУда профессор-ўқитувчи ёрдамчиси сифатида ишлайман.

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендия дастури учун танлов жараёни қандай ташкил қилинган ва номзодларга нима талабларлар қўйилган эди?
Саралаш жараёни босқичларга бўлинган. Аввал ҳужжатларни топшириш керак эди, сўнгра суҳбат ўтказилди, кейин эса натижалар эълон қилинди.
Тил билиш сертификати (IELTS, TOEFL ва бошқалар), дунёдаги етакчи университетларнинг шартли ёки шартсиз таклифи ва иш тажрибаси талаб қилинган.
Мен нуфузли университетлардан бир нечта таклифларни олдим, аммо Сассекс университетини (Буюк Британия) танлашга қарор қилдим. Мен Глобал таъминот занжирини бошқариш ва логистика йўналиши бўйича магистрлик дастурини танладим.
Ушбу йўналиш Буюк Британияда QS Global Masters таъминот занжирларини бошқариш рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибти (глобал миқёсда эса 32-ўрин). Аммо дастур рейтинги мени Sussex Business Schoolга жалб қилган ягона сабаб эмас. Университет профессор-ўқитувчилари менда катта таасурот қолдирди.

Муваффақиятингизда ким асосий ролни ўйнади деб ўйлайсиз?
Мени қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши: менинг оилам, дўстларим, ТИУ.

Келажак учун қандай режаларингиз бор?
Логистика мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши учун жуда муҳимдир ва Президентимиз мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги унинг ролини доимо таъкидлаб ўтади. Ўқишимни тугатгач, Ватанимга қайтиб, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги иқтисодий ва логистика марказига айланишида арзигули иштирок этишни режалаштирмоқчиман.