2021 йил 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Кадрларни ҳисобга олиш сектори фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ” мавзусида онлайн тарзида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни университет Кадрларни хисобга олиш сектори мудири Г.Ишанкулова олиб борди.
Ушбу йиғилишда Университет Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори ва барча бўлим бошлиқлари
ва масъул мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилиш саволларга ва баҳс мунозарага бой тарзда ўтди.