Дастурий инжиниринг (CSE)
Кириш Асосий мақсадимиз жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган давримизга мос келадиган билимли, кучли, адолатли, қобилиятли ва яратувчан ёшларни юртимиз равнақи учун тайёрлаб бериш. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўз талабаларига нафақат назарий ва амалий билим бериш, балки шу билимларидан келажакдаги иш фаолиятларида фойдалана олишлари ҳақида ҳам қайғуради. Шунинг учун таълимнинг асосий негизини амалий тажрибалар ташкил қилади. Дастур мақсади Олий мақсадимиз Hardware (техник таъминот) ва software (дастурий таъминот) бўйича лойиҳалаштирувчи, ривожлантирувчи, таъмирловчи ва фойдаланувчи, рақобатбардош ва малакали муҳандисларни юртимиз ва дунёнинг энг етакчи халқаро компаниялари учун тайёрлаб бериш. Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури: 1-курс: Математика, математик моделлаштириш, физика, инглиз тили, тадқиқот курслари ва асосий амалий фанларни ўз ичига олади. 2-курс: Таълим стандартлари асосида компьютер илмидан бошланғич ўқув курслари. 3-курс: Hardware (техник таъминот) ва software (дастурий таъминот)га тегишли бўлган компьютер дизайни, дастурлаш тили, операцион тизимлар, микропроцессор ва дастурлаш бўйича курслар. 4-курс: Чуқурлаштирилган ҳолда талабаларга амалий дастурий воситаларни лойиҳалаш, маълумотлар базаси, алгоритми, компьютер тармоғи, сунъий ақл, дастурий таъминот муҳандислиги, компиляторлар ва ахборот хавфсизлиги каби илғор курслар ўтилади. Натижа Статистик маьлумотларга қараганда, сўнгги беш йил ичида Жанубий Кореянинг Инҳа университетини битирган талабалар дунёнинг нуфузли ва йирик корпорацияларида (Samsung, LG Electronics, Hyundai, Samsung SDS, LG CNS, MBN, Sambo Computers, Lotte Information and Communications) шунингдек, ҳукумат муассасаларида, молия агентлигида, илмий тадқиқот лабораторияларида, мактаб ва бошланғич компанияларда ўз истеъдодларини намойиш этиб келишмоқда.